» » «Грин-карта»: Самарқанд сири ва фирибгарликлар ҳақида

«Грин-карта»: Самарқанд сири ва фирибгарликлар ҳақида

«Ҳаммасини барибир Самарқанд ютади», «Самарқандликлар ютиш йўлларини ўйлаб топган», «Самарқандга бориб ўйнаб келганларга чиқаётган экан»...

Ўзбекистонда «Грин-карта» лотереясида иштирок этган ёки у ҳақида эшитган борки, шунақа гап-сўзларга дуч келган. Тан олиш керакки, бу гаплар асоссиз эмас. Ростдан ҳам Америкадаги ўзбекистонликлар орасида самарқандликлар жуда кўпчиликни ташкил қилади.

Қандай қилиб?

Йўқ, ғолиблик формуласини ўйлаб топишмаган. Уларнинг йўли жуда оддий мантиқ ва баъзи хийлаларга асосланган.

Мантиқ шундай: Аризалар сони қанча кўп бўлса, ютуқ чиқиш эҳтимоли шунча юқори. Самарқандликлар «Грин-карта»ни ҳаммадан кўпроқ ўйнагани учун - ҳаммадан кўпроқ ютади. Тошкентда, айтайлик, 100 киши иштирок қилиб, 1 фоизига ютуқ чиқса – 1 та ғолиб, айни вақтда Самарқанддан 1000 киши ўйнаб, 1 фоизига ютуқ чиқса, 10 та «грин карта» соҳиби. Буниси тушунарли.

Энди, анкеталар сонини қандай қилиб бу даражада кўпайтириб ташлашади? Бунда «фирмачалар» жонбозлик кўрсатади.

Аризалар тўлдириш учун одамларнинг шахсий маълумотлари керак, холос. «Фирмачалар» эса шахсий маълумот йиғишнинг турфа йўлларини ўйлаб топади. Масалан, июл-август ойларидан бошлабоқ, «Грин-карта» деб ёзилган буткачаларни одамлар гавжум жойлар – бозорлар, истироҳат боғларига ўрнатиб олиб, «ҳозир ўйнасангиз имкониятингиз ошади», «Аксия бўляпти шу кунларда», каби ёлғонлар билан одамларнинг паспорт маълумотлари, расмлари тўплаб олинади.

Яна бир йўли – улар шаҳардаги кўплаб олийгоҳларга бориб, у ердан арзимаган пул эвазига талабаларнинг барча шахсий маълумотларини сотиб олишади. Ўқишга топширилганда туширилган фотосуратларнинг форматини «Грин-карта» талабларига мослаб, ариза тўлдириш муддати келганда тўлдириб ташлашади. Мана ш-у-у-у-нча ариза!

Ҳар икки ҳолатда ҳам иштирокчиларга тасдиқ рақами - «confirmation number» тақдим қилинмайди, табиийки. Чунки расмий сайт ҳали аризаларни қабул қилмаяпти. Кўпчилик эса ўзи иштирок этганини ҳам билмай қолади. Натижада нима бўлади? Иштирокчи ғолиб бўлган тақдирда ҳам, буни ўзи билолмайди. Натижани текшириш учун тасдиқ рақами бўлиши шарт. Кейин уддабурон фирмалар ғолибларга исталган нархда бу маълумотни пуллайди: «Алло, Шаҳбоз, табриклаймиз! Сизга Грин-карта чиқди. Уч минг доллар эвазига биз сизга барча маълумотларни тақдим қилишимиз мумкин. Омон бўлинг».

Лекин бу ҳаммаси эмас.

Бир дунё одамнинг шахсий маълумотлари йиғиб олингач, ҳар бир инсон номидан бир эмас, бир нечта ариза тўлдирилади. Гап шундаки, узоқ вақт мобайнида ариза тўлдирилганда исм ёки фамилияни киритишда йўл қўйилган бир имловий хато кўп ҳолатда «кечирилган». Масалан, исмингиз – Шахбоз Исмоилов. Сиз уни Shoxboz/Shakhboz/Shahboz каби кўринишда киритиб қўйсангиз, консул виза берган ҳолатлар учраган. Ўзим исм ёки фамилиясида бир хато билан келганларни биламан. Бундан ўз вақтида айниқса Самарқанддаги фирмалар максимал фойдаланишган. Бир инсоннинг исм-шарифидан ўнлаб вариантлар ясалган ва шунча ариза топширилган.

Унутманг:

1. Грин карта учун ариза тўлдирган сиз яшаётган жойингиз ҳам, қаердан тўлдираётганингиз ҳам ҳеч қандай рол ўйнамайди.

2. Лотерея одатда 2 октябр — 4 ноябр саналари орасида ўтказилади. Ундан аввал ҳеч кимга шахсий маълумотларингизни тақдим қилманг.

3. Исм ва фамилиядаги хатоликлар билан боғлиқ «фокуслар» аллақачон ўтмайдиган бўлган. Бу фақат зиёнингизга ишлайди. Иккинчи аризангиз топилса, хатосиз тўлдирилган, ҳақиқий ютуқли аризангиз ҳам бекор қилинади. Бу йилдан бошлаб эса, паспорт рақамлари киритилиши жорий қилинади. Бунинг учун хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт. Хийлалар ўтмайди.

4. Маълумотларингизни олиб, сизга «confirmation number» тасдиқ рақами бермаган ва натижани ўзингиз текширишингизга имкон қолдирмаган кимса – фирибгар.

5. «Грин-карта» лотереясини ўйнаш ҳам, натижаларни текшириш ҳам, ғолиблик ҳам мутлақо бепул.

6. Грин-картани кўчалар ёки гавжум жойлардаги нуқталарда бошқаларнинг ёрдами билан ўйнаманг (ўйнасангиз ҳам тасдиқ рақамларини бировга берманг).

7. Ўрта-махсус таълим дипломингиз бўлса ёки 11-синфни битирган бўлсангиз, грин-картада иштирок этаверасиз.

8. Ўтган йил лотерея анкетасини тўлдираётгандаги суратингиздан фойдаланманг, янги суратда эса фотошоп ишлатманг (автоматик нолга чиқарилади).

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР