Йирик миқдордаги дори воситалари йўқ қилинди

Йирик миқдордаги дори воситалари йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан иш юритувга олинган ҳужжатлар ижроси таъминлаш мақсадида ноқонуний йўллар орқали юритимизга кириб келган сифатсиз дори воситалари йўқ қилинди.

Аниқланишича, фуқаролар Н. А ва Б. Б. лар мўмай пул топиш илинжида яширин йўллар орқали 196 турдаги дори ва тиббиёт воситаларини олиб ўтишга уринишади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда уларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилади.

Ашёвий далил сифатида олинган 550 млн. сўмлик дори ва тиббиёт воситалари тегишли ташкилотлар томонидан яроқсиз деб топилади. Судни хукми билан айбланувчиларга тегишли жазо тайинланди. Айнан судни ҳукмида ашёвий далил сифатида олинган маҳсулотларни йўқ қилиш белгиланган эди. Куни кеча ўтказилган тадбирда дори воситалари ва тиббиёт буюмлар йўқ қилинди. Амалда ижро ҳужжати якунланди.

МИБ Наманган вилояти бошқармаси