» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Ички ишлар органлари малака ошириш марказлари тингловчиларини пахта йиғим-теримига юборилиши юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Ички ишлар органлари малака ошириш марказлари тингловчиларини пахта йиғим-теримига юборилиши юзасидан

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Кейинги кунларда ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малака ошириш марказларининг тингловчилари пахта йиғим-теримига жалб этилишидан норозилиги ҳақидаги видеолавҳалар интернет ижтимоий тармоқларида тарқалди.

Мазкур видеолавҳалар ўқув марказларига жорий йилнинг 11 сентябридан бошлаб, бир ойлик малака ошириш ўқув йиғинига келган айрим тингловчилар томонидан тасвирга олиниб, тарқатилган.
Ушбу қисқа муддатли ўқув йиғинларида таҳсил олаётган тингловчиларни пахта йиғим-теримига жалб этиш бўйича бирон-бир топшириқ берилмаган, бугунги кунда барча тингловчилар билан режалаштирилган ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Машғулотлар 11 октябргача давом этиб, шундан сўнг тингловчилар тегишли вилоятларга ўз хизмат жойларига қайтариб юборилади.
Тарқатилган видеолавҳаларда тингловчилар ўқув масканлари ҳудудида эканлиги ва пахта терими билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай ҳолатлар акс эттирилмаганлиги кўриниб турибди. Бундан ташқари, ушбу лавҳалар айрим тингловчиларнинг асосланмаган фикрларига кўра атайин тайёрланиб, ички ишлар органларини обрўсизлантириш, ходимлар шаънига путур етказиш мақсадида ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганини англаш қийин эмас.
Айни пайтда ўқув марказларида юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича ички суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Ички ишлар органлари ходимлари учун ҳар қандай ҳолатда ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда, энг аввало, эл-юрт равнақи йўлида хизмат қилиш олий бурч ҳисобланади.
Қайд этиш жоизки, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари бошқа тадбирлар қаторида пахта йиғим-терим мавсумида жамоат тартибини сақлаш, пахта ҳосилининг нес-нобуд бўлиши ва талон-торож қилинишининг олдини олиш, теримга жалб этилган ҳашарчиларни ташиш вақтида хавфсизликни таъминлаш ва бошқа оммавий тадбирларда амалдаги низом ва буйруқлар асосида фаол иштирок этмоқдалар.
Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати турли ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган ахборотларга ишониб, ортиқча эҳтиросларга берилмасдан, вазирликнинг расмий маълумотларига таянган ҳолда фикр юритишларини сўрайди.
Ижтимоий тармоқлардаги ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай хабар ёки маълумотлар бўйича вазирликнинг ваколатли органлари томонидан расмий муносабат билдириб борилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР