Ўзбекистонликларга ўз уйларини байроқ билан безашга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонликларга ўз уйларини байроқ билан безашга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонликларга ўз уйларини байроқ билан безашга рухсат берилиши мумкин. Кундалик ҳаётда давлат байроғидан фойдаланиш тартибини соддалаштириш ташаббуси ЎзЛиДеП томонидан илгари сурилган.  

“Миллий байроғимизни кундалик ҳаётнинг доимий ҳамроҳига айлантириш лозим. Бу давлатда истиқомат қилаётган барча миллат ва халқлар вакилларининг бирлашишида муҳим роль ўйнайди”, - дея ёзмоқда ўзининг Телеграм каналида   партия раҳбари Актам Ҳайитов.

Шунингдек, у давлат рамзлари, шу жумладан давлат байроғи 31 йил олдин қабул қилинганлигини таъкидлаб, ундан фойдаланишда ҳали ҳам баъзи чекловлар мавжудлиги айтган. Ҳайитовнинг фикрича, давлат рамзларига қўйиладиган талабларни давр талабларига мослаштирилиши керак ва байроқдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий қоидалар янада эркинлаштирилиши лозим.

Шунингдек, партия раҳбарининг маълум қилишича, бугун, 18 ноябр куни, мамлакат байроғи қабул қилинган кунда партия депутатлари "Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги қонунга ушбу ўзгартиришлар киритиш учун ишчи гуруҳ тузиш масаласини кўриб чиқадилар.

ЎзЛиДеПнинг яна бир депутати Расул Кушербаевнинг сўзларига қараганда, қонунчиликка киритилиши режалаштирган ўзгаришлар натижасида ўзбекистонликлар ўз уйлари ва иш жойларини безаш учун байроқдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter