Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

9 декабрь куни Ўзбекистон президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов ва администрация шуъба мудири Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.
Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистондаги ислоҳотлар, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш, таълим соҳасини янада ривожлантириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилган.
«Хусусан, мамлакатимизда инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш, гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ, давлат органларининг ахборот хизматлари малакасини ошириш, медиа саводхонлик ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдик», – дейилади хабарда.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив