Статистика: Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистон аҳолиси қанчага кўпайди?

Статистика: Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистон аҳолиси қанчага кўпайди?

Фото: ССВ матбуот хизмати

2023 йил 1 январь соат 17.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1312 нафар чақалоқ дунёга келди.

Уларнинг:

— 687 нафари ўғил,

— 625 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (172 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:

— Қашқадарё вилояти (169 нафар),

— Наманган вилояти (137 нафар),

— Сурхондарё вилояти (133 нафар),

— Самарқанд вилояти (121 нафар) банд этди.

Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (35 нафар) ҳиссасига тўғри келди.

Эътиборлиси, туғилганларнинг 7 нафари эгизакдир.

Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 227 та туғуруқ комплексида ҳам тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.