Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат...
Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув...
Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев...
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия...
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ...
2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси...
Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил...
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик...
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини...
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » Деҳқонободда Lacetti «Камаз»ни ағдариб юборди. Уч киши ҳалок бўлди

Деҳқонободда Lacetti «Камаз»ни ағдариб юборди. Уч киши ҳалок бўлди

11 окт 2019, 16:58, Admin
0 комментариев    727 Кўрилган

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида 11 октябрь куни соат 4:00 атрофида М-39 «Олмаота—Тошкент—Термиз» йўлининг Гумбулоқ қишлоғи ҳудудидан ўтган 1262-километрида «Камаз» юк машинаси ва Lacetti иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, Термиз тарафдан келаётган Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган «Камаз» билан тўқнашган; ҳодиса оқибатида Lacetti жиддий зарарланган, «Камаз» ағдарилиб кетган.

Хабар беришларича, ҳодиса оқибатида уч киши воқеа жойида вафот этган, бир киши эса турли даражада тан жароҳати олиб, Деҳқонобод туман марказий шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёнинг Шеробод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив