«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Жамият » «Матиз»да ёнган ҳомиладор аёл қисмати қандай якун топган эди?

«Матиз»да ёнган ҳомиладор аёл қисмати қандай якун топган эди?

24 январ, шанба куни Фарғона шаҳрида 29 ёшли М.У. ўзига тегишли «Матиз» русумли автомашинада шаръий никоҳида бўлган ҳомиладор турмуш ўртоғи 36 ёшли М.Ҳ. ни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида рашк туфайли ўртада жанжал келиб чиққани ва якунда аёл ҳамда унинг ёнғин ичида туғилган чақалоғи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

«Халқ сўзи» нашрининг Фарғона вилояти ҳокимлигига таяниб хабар беришича, ҳокимлик мутасаддилари марҳума туғилиб ўсган Марғилон шаҳри «Аҳмад Яссавий» МФЙдаги ҳамда фуқаро М.У. истиқомат қилаётган Фарғона шаҳридаги «Ҳувайдо» МФЙда хонадонларда бўлишган.

Маълум бўлишича, М.У. 2022 йилнинг 28 август куни Россиядан келиб, 19 ноябрь куни Фарғона шаҳар 2-сонли ФҲДЁ орқали бошқа бир қиз билан қонуний никоҳдан ўтган, яъни оила қурган.

Суҳбат жараёнида аниқланишича, Муҳаммадали Россияда ишлаб юрган вақтида М.Ҳ. исмли аёл (айни пайтда марҳума) билан танишиб, ўзидан 8 ёш катта ва 1 нафар вояга етмаган фарзанди бўлишига қарамай, шаръий никоҳ орқали яшаб юрган. Бу ҳақида М.У. оила аъзоларининг умуман хабари бўлмаган. Аммо кейинчалик М.У. ва М.Ҳ. ўртасига совуқчилик тушиб, Россиядаёқ уларнинг муносабати бузилган.

2022 йил 19 ноябрь куни М.У. нинг қонуний оила қурганидан хабар топган М.Ҳ. унга ҳомиладор эканлиги боис яна бирга яшаш таклифини билдирган. М.У. янги оила қурганлигини айтиб, рози бўлмаган.

2023 йил 12 январида М.У. яшаш уйининг кўча томонидаги табиий газ муҳрлари ўчирилиб, шахсий автомашинасининг баллонлари тешиб кетилган. Яширин камера орқали бу ишни М.Ҳ. содир этгани аниқланган.

24 январ куни эса М.Ҳ. М.У. га телефон қилиб, аҳволи ёмонлашганлиги, тезда келиб Фарғона шаҳар туғуруқ бўлимига олиб боришини айтгач, уни ижарада турган манзилидан касалхонага олиб келаётганида юқоридаги фожеа юз берган.

Фарғона шаҳар «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини ишчи гуруҳи аъзоларининг жорий йил 11 январь кунги тадбирларидаги қайдномаларнинг бирида Қўқон кўчасининг 60-уйидаги хонадонларнинг бирида ижaрада туриб келган М.Ҳ. тўғрисида маълумотлар келтирилган. Унга кўра, М.Ҳ. 2022 йилнинг ноябрь ойидан буён 2013 йилда туғилган М. қизи ва турмуш ўртоғи билан бирга мазкур уйда ижарада яшаётганлигини маълум қилган.

Шунингдек, аёл суҳбат чоғида Марғилондаги доимий яшаш ҳудудида табиий газ ва электр энергияси йўқлиги сабабли қиш мавсумини шу ерда ўтказиб, яқин кунларда иккинчи фарзандини дунёга келтириши ва чилласи чиқиши билан доимий яшаш хонадонига кўчиб кетишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми «б» банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР