«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Жамият » 2022 йилда Ўзбекистондан салкам 9 минг киши хорижга кўчиб кетди

2022 йилда Ўзбекистондан салкам 9 минг киши хорижга кўчиб кетди

Ўзбекистондан 2022 йилда 8,8 минг киши доимий яшаш мақсадида хорижга кўчиб кетган. Таҳлилларга кўра, бу кўрсаткич сўнгги 5 йилда сезиларли камайган. 2022 йилда мамлакатни тарк этганларнинг асосий қисми Қозоғистон, Россия ва Қирғизистонга борган.

Статистика агентлиги томонидан тақдим қилинган Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичларида қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида доимий яшаш мақсадида 8,8 минг киши хорижга кўчиб кетган.

Таҳлилларга кўра, бу кўрсаткич сўнгги 5 йилда сезиларли камайган. Мисол учун, 2018 йилда 17,6 минг, 2019 йилда 13,2 минг, 2020 йилда 13,6 минг, 2021 йилда 20,1 минг киши хорижга кетган.

2022 йилда кўчиб кетганларнинг 4,1 минг нафари эркаклар, 4,7 минги аёллардир.

«Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (79,5 фоиз), Россия (16,4 фоиз), Қирғизистон (0,7 фоиз), Тожикистон (0,5 фоиз), Туркманистон (0,3 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (2,6 фоиз) ҳиссасига тўғри келган», — дейилади агентлик ахборотида.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилда хориждан Ўзбекистонга 2,3 минг киши кўчиб келган бўлиб, бу охирги 5 йилга нисбатан сезиларли камайган. Мисол учун, 2018 йилда 2,9 минг, 2019 йилда 2,5 минг, 2020 йилда 1,1, 2021 йилда 1,9 минг киши Ўзбекистонга доимий яшаш учун келган.

«2022 йил январь-декабрь ойларида хориждан кўчиб келганлар сони 2,3 минг киши бўлса, шундан эркаклар 1,1 минг кишини, аёллар 1,2 мингтани ташкил этди», — дейилади агентлик ҳисоботида.

Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Россия (жами хориждан кўчиб келганларнинг 35 фоизи), Қозоғистон (32,8 фоиз), Тожикистон (6,7 фоиз), Қирғизистон (4,8 фоиз), Туркманистон (1,6 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (19,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР