«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Жамият » 2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди

2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди

2022 йил давомида республика бўйича 3116 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Хусусан, улар талон-торож қилиш, фирибгарлик, порахўрлик каби жиноятларни содир этган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм зарар етказилган.

2022 йил давомида республика бўйича жами 2965 та жиноят иши бўйича 3116 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят ва 2742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Таъкидланишича, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар қуйидаги жиноятларни содир этган:

  • 2103 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш;
  • 265 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш;
  • 243 нафари фирибгарлик;
  • 169 нафари порахўрлик;
  • 51 нафари мансаб сохтакорлиги;
  • 22 нафари мансабга совуққонлик билан қараш;
  • 14 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;
  • 249 нафари бошқа жиноятлар.


Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд сўми ундирилган.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йилда бу статистика 2804 нафарни ташкил этганди. Ўшанда давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида зарарнинг 714,8 млрд сўми 78,2 фоизи ундирилган.



Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР