» » Тўхташ мумкин бўлмаган жойда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади

Тўхташ мумкин бўлмаган жойда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади

Эндиликда тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар эвакуатор ёрдамида йўлдан олиб ташланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорига асосан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди.

Ушбу киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра 7.21 рақамли (эвакуатор ишламоқда) қўшимча ахборот белгиси Тошкент кўчаларида ўрнатилган. Мазкур белги тўхташ мумкин бўлмаган белгилари таъсири остида қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинишини англатади.

Тақиқ белгилари таъсири остида агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига кўра транспорт воситаси ушлаб турилиши учун эвакуаторда мажбурий эвакуация қилинади.

Тошкент шаҳар ИИББ, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қонунчиликдаги мазкур ўзгаришлар амалга татбиқ этила бошланганини эслатган ҳолда, аҳолидан ўз автомашиналарни тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган жойларда қолдирмасликларини сўрамоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
09:25
Лондон тан олди. Россияга қарши жирканч уруш олиб борилмоқда
09:23
Жиҳодчилар Франциядаги терактларни оммавий равишда нишонламоқда
09:17
Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернетга уланган?
09:14
Дунё янги уруш арафасида... (биринчи қисм)
09:12
Мексикада яширин қабрлар топилмоқда: уларга кимлар дафн этилган?
09:11
Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди – ИИВ
09:09
АОКА директори ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР