Давлат хизматлари маркази "Қувноқ бурундуқчалар"да

Давлат хизматлари маркази "Қувноқ бурундуқчалар"да

Мирзаобод тумани Давлат хизматлари маркази томонидан "Қувноқ бурундуқчалар" МЧЖга қарашли нодавлат мактабгача таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлади.

Мирзаобод туманининг Боғистон МФЙ ҳудудидаги кўркам янги бинода иш бошлаган мазкур нодавлат мактабгача таълим муассасаси бир вақтнинг ўзида 150 нафар тарбияланувчиларга таълим ва тарбия беради.

-Нодавлат таълим муассасасида тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, болажонлар кунига уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланади, - дейди нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудираси Гулсара Нурмуҳаммедова. –Муассасамизнинг олтита гуруҳида инглиз, рус ва корейс тилларида машғулотлар олиб борилади. Бунда 3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болажонларга рус тили, 4 ёшдан 5 ёшгача инглиз ва корейс тиллари ўргатиб борилади. Шунингдек, тарбияланувчиларга логопед машғулотлари ва уқалаш муолажалари йўлга қўйиш режалаштирилган.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларини замон талаблари даражасида ривожлантириш, жажжи болажонларимизнинг ҳар томонлама етук бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитларни муҳайё этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Болалар боғчасида қисқа муддатли гуруҳлардан тортиб 24 соатлик гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Ота-оналар бадал тўлови миқдори эса 300 000 сўм қилиб белгиланган.

 

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter