» » Tashkent City ҳудудида расмга олиш тақиқланганми?

Tashkent City ҳудудида расмга олиш тақиқланганми?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Блогер ва журналист Никита Макаренко Tashkent City’да хорижлик ҳамкасби билан тасвирга олиш чоғида хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан видеокамерадан фойдаланиш бўйича чеклов қўйилгани, чекловга бўйсунмай тасвирга олишда давом этганлиги ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифасида танқидий фикрларни қолдирган эди.

 Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
«Tashkent City боғида фото ва видео камералардан шахсий мақсадларда (тижорат мақсадлари бундан мустасно) фойдаланишга рухсат этилган.
Агар тақиқланганида, махсус белгилар билан чекланган ва хавфсизлик хизмати ходимлари ҳеч қандай омилга қарамасдан камерадан фойдаланишга йўл қўймаган бўлар эди.
Tashkent City боғига юз минглаб меҳмонлар ташриф буюраётгани ва тасвирга олиш имконияти бўйича шикоят илк бора тушаётганлигини (блогернинг изоҳларида ҳам фойдаланувчилар чекловларсиз фото ва видеоларни амалга оширганликлари тўғрисида фикрларни қолдирганлар), қолаверса, юқоридаги ҳолатда дирекция вакиллари шахсан иштирок этмаганлигига қарамасдан, Tashkent City дирекцияси ўз ходимлари ва хизматчилари билан қўшимча йўриқнома ўтказишини маълум қилади.
Tashkent City дирекцияси ОАВ ва турли ташкилотлар матбуот хизматларига ҳамиша очиқлиги ва эркин равишда фото ва видео тасвирларни амалга ошириш, маълумотлар олиш имкониятини кенг равишда яратиб беришини таъкидлаб ўтади», — дейилади хабарда.
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР