» » Тез ёрдам машинасини ўтказиб юборинг, акс ҳолда катта жарима тўлайсиз!

Тез ёрдам машинасини ўтказиб юборинг, акс ҳолда катта жарима тўлайсиз!

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Фавқулодда хизмат машиналарининг ўтиб кетишига халақит берганлик учун жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда.

Ўт ўчириш, тез ёрдам ва ички ишлар органлари хизмат машиналари чақирув бўйича кетаётган вақтда, уларнинг ўтиб кетишига халақит берган ҳайдовчиларга солинадиган жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ўзгариш муҳокама учун эълон қилинган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128.5-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.
Қонун лойиҳасига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг санкциясидаги «беш» сўзи «ўн» сўзи билан алмаштирилади.
128.5-модданинг амалдаги биринчи қисмига мувофиқ, «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши — энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».
Қонун лойиҳасида назарда тутилган ўзгартириш қабул қилинса, мазкур жарима миқдори энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида белгиланади.
Ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР