» » Халқ билан мулоқот: барчаси инсон манфаатлари учун (видео)

Халқ билан мулоқот: барчаси инсон манфаатлари учун (видео)

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Зафаробод туманининг Нурафшон шаҳарча фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабули давомида электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш, 5 та кўп қаватли уй томини янгилаш, оқова сув тармоғи тортиш, ички йўлларни таъмирлаш масалалари кўтарилган эди. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, халқ билан учрашувлар давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ис газидан заҳарланиш каби ҳолатларни бартараф этиш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади.    

 

Натижада айни вақтда шаҳарчадаги 458 та хонадон табиий газ тармоғига уланди. Шунингдек, 60 метр масофага лоток ўрнатилиб, сув ўтказгич ўрнатилди. Тадбир натижасида оқова сув муаммоси ҳам ҳал этилди. 3 та кўп қаватли уйнинг томи янгиланди, яна иккита уйнинг том қисмини алмаштириш ишлари давом этмоқда. 3 километр йўлга шағал ётқизилиб, 20 та симёғоч ўрнатилди ва бу ишлар ҳам охирига етказилмоқда. Ҳудудда 500 метрлик ичимлик суви тармоғи янгидан тортилди.

Шунингдек туманининг Писталикент шаҳарча фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда ҳам йўллар таъмири ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан мурожаат қилинган эди. Бу борада тегишли идоралар билан қилинган ҳамкорлик ўз  самарасини берди. Жойларни куз қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида ўтказилган бу каби қабуллар аҳолининг мамнунлигига сабаб бўлмоқда.

  Шу куннинг ўзида Бахмал тумани аҳолиси билан учрашув ташкил этилди. Туманда жойлашган 36 умумтаълим мактаби, ҳамда ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасига ташриф давомида ўқув жараёнларининг бориши, яратилган шарт-шароитлар ҳамда уқув муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганиб чиқилди. Шунингдек, аҳлини қийнаб келаётган муаммолар, жумладан совуқ кунларга тайёгарлик масалалари борасидаги мурожаатлар тегишли идоралар вакиллари иштирокида эшитилиб, уни ҳал қилиш чора-тадбирилари белгиланди.

 

Ғаллаорол тумани, Қипчоқсув қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам вилоят 3-сектор масъуллари эътиборидан миннатдор. Боиси, ҳудуддаги сел ювиб кетган 3 та кўприк сектор рахбари ҳомийлигида қайтадан бунёд этилди. Ушбу кўприкларнинг энг йириги 16 метр, эни 12 метрни ташкил этади. Худди шундай, вилоятнинг энг чекка Янгиобод туманининг Қўриқ қишлоғи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3- сектор масъуллигида 150 метрлик артезиан қудуғи ковланиб, 5 километр узунликда сув тармоқлари тортилди.

 

3-сектор ҳудудида ички ишлар органлари ҳомийлигида аҳоли турар жойлари таъмирланиб, уй жойлар қурилиши давом этмоқда. Чунончи, Пахтакор туманида икки нафар кам таъминланган оила вакиллари учун турар жой қуриб берилди. 3- секторда бу каби эзгу ишларни янада кенгроқ кўламда давом эттириш режалаштирилмоқда. Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.

 

 


Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР