3-сектор раҳбари Форишда сайёр қабул ўтказди (видео)

3-сектор раҳбари Форишда сайёр қабул ўтказди (видео)

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Фориш тумани маркази ҳамда Оқтом, Эгизбулоқ, Сайёд ва Нурак қишлоқларида сайёр-қабул ўтказди. Ички ишлар бошқармаси бошлиғи дастлаб туман марказида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, ҳудуддаги деҳқон бозори ҳамда автошоҳбекатда бўлди.

 

Янгиқишлоқ шаҳарчаси аҳолиси иштирокида ташкил қилинган  мулоқотда турар жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, Фориш тумани марказига ичимлик суви тармоқлари тортиш, ободонлаштириш борасида белгиланаётган чора-тадбирларга тўхталиб ўтилди. Шунингдек, жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун  ўтказиладиган сайловлар ҳамда биометрик паспорт билан таъминлашга оид масалалар кўтарилди. Оқтом, Эгизбулоқ, Сайёд ва Нурак қишлоқларида уюштирилган сайёр қабуллар давомида эса трансформатор ва симёғочлар ўрнатиш, электр тармоқларини янгилаш, аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир етказиб бериш, ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида ҳар бир мурожаат бўйича масъуллар биритирилиб, ижроси назоратга олинди. Учрашувларнинг барчасида ис газидан сақланиш юзасидан тавсиялар берилди. Худди шундай, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масаласига тўхталиб ўтилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0


Flag Counter