» » Андижондаги турфирма томонидан Умра зиёратига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси сохта бўлиб чиқди

Андижондаги турфирма томонидан Умра зиёратига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси сохта бўлиб чиқди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Сўнгги вақтларда айрим турфирмалар сохта Умра визасини расмийлаштириб, Саудия Арабистони виза низомига зид равишда Ўзбекистон фуқароларини мазкур мамлакатга киритишга уринмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, 26 ноябрь, сешанба куни Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси қалбаки бўлиб чиққан.

Ушбу турфирма 14 нафар зиёратчига қалбаки визаларни расмийлаштирган ва Саудия Арабистонига юборган. Саудия Арабистони чегара хизматининг маълум қилишича, уларнинг визаси бекор қилиниб, мамлакатга киритилмасдан депортация қилинган.

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АКнинг Саудия Арабистонидаги вакиллари билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан барча зарурий ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, 27 ноябрь, чоршанба куни «Жидда—Тошкент» рейси билан юқоридаги 14 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
11:26
Facebook’дан ўғирланган маълумотлар орасида сизнинг телефон рақамингиз ҳам борми: буни қандай текшириб кўриш мумкин?
11:23
Эмлаш рўзани бузадими? Ўзбекистон мусулмонлари идораси жавоб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР