» » ЙПХ ходимига ҳайдовчи билан гаплашиш учун 10 дақиқа берилганми?

ЙПХ ходимига ҳайдовчи билан гаплашиш учун 10 дақиқа берилганми?


Бугунги кунда интернет ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишувлар акс этган видеолавҳаларда ҳайдовчилар томонидан ЙПХ ходимларига айтилаётган “10 минут бўлди, сизни вақтингиз қолмади, энди мен кетаман” деган гаплар энг оммабоп гаплардан бири бўлиб бормоқда ва ҳуқуқий саводхонлиги пас ҳайдовчилар ўртасида вирус каби тез тарқалмоқда.

Хўш бу “10 минут” хақидаги гаплар қанчалик асосли?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг:

3-моддасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланиши,

9-моддасида Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилиб турувчи қонун ҳужжатлари асосида жавобгарликка тортилиши,

280-моддасида Бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қоидаларга риоя этилишини текшириш ва (ёки) назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган тегишли органнинг ваколатли мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиши,

248-моддасида Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш орқали содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича чоралар кўриш ва 287-моддасига Маъмурий йўл билан ушлаб туриш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши кўрсатилган.

288-моддасида Маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатгача давом этиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Хулоса!

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори 16-бандида ЙПХ ходими томонидан йўл ҳаракати қатнашчисини асоссиз тўхтатиб туриш тақиқланади деб кўрсатилган.

Шунга асосан, агарда йўл ҳаракати қатнашчиси ҳуқуқбузарлик содир этганлигини исботлаб берса, ЙПХ ходимининг фикри фуқароники билан уйғунлашса, яъни ҳуқуқбузарлик содир этмаганлигига ишонч хосил қилган заҳоти унга тегишли бўлган ҳужжатларини қайтариб бериб, унга рухсат беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига асасан ЙПХ ходимига ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тегишли чораларни кўриш мажбурияти юкланган.

Юқорида келтириб ўтган асосларимизга кўра, ЙПХ ходими фуқаро томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган деб ҳисобласа Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 288-моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, ишларнинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш мақсадида мазкур шахсни уч соатгача ушлаб туришга хақли.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:10
Нафосат байрамингиз муборак бўлсин!
18:51
Зарбдор ва Зоминда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди
18:10
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззах вилоятида байрам тадбири ўтказилди (видео)
14:39
Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат
14:36
Байрам арафасида - фахрий солиқчилар хонадонида бўлинди
14:32
Жиззахда ўғри аёлга нисбатан юритилган жиноят иши ярашувга асосан тугатилди
14:04
100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус» ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан давом эттирилди
12:38
Новқа ота зиёратгоҳи (Видео)
19:43
Ҳисобчи аёлларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаккурномалари топширилди
11:29
«ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман» — Акмал Бурҳонов
11:24
Отабек Умаровнинг аварияга учраши тафсилотлари маълум бўлди
11:23
Пахтачилик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди
09:18
Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Телеграм-бот орқали бепул маълумот олинг
16:43
Зафаробод тумани ҳокими "Чимқўрғон"ни ободонлаштириш учун қишлоқга кўчиб ўтди
14:48
Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал ўз кўрсатувларини бошлайди
14:46
Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР