8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Асосий қонун 1992-йилнинг 8-декабрида Республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди. Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Республикада рўй бераётган демократик ўзгаришлар давомида Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритиб келинмоқда. Мамлакатда Конституция қабул қилинган кун байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинган. Конституциямизнинг қабул қилиниши муҳим сиёсий, хуқуқий хужжат сифатида жаҳонда янги, суверен, истиқболи порлоқ давлат дунёга келганининг ўзига хос шаходатномаси бўлди. Инсон ўз ҳаётини борлиққа, унинг қонунларига эътибор бермай ташкил эта олмайди. Шунинг учун ўзини кашф қилишда, ўрганишда, унинг хусусиятларини, меъёрини кенгроқ билишга интилади. Конституция атамаси қадимда сиёсий тузум маъносини англатган.
Конституция хуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий хусусияти, тараққиётнинг бош мезонлари, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлади. Конституцияда энг аввало, ўзбек миллатининг тарихий анъаналари, ҳудудий тафаккури ўз аксини топган. Мустақил Ўзбекистон Конституцияси жаҳон хамжамиятининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуқларини тўла мужассам қилади. Ушбу Конституция инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча муҳим қоидаларни: инсоннинг яшаш, эркинлик ва шахсий даҳлсизлик ҳуқуқи, мулкдор бўлиш ҳуқуқи ва бошқа шу каби ҳуқуқларини ўз ичига олгандир. Фаровон турмушимиз ривожида, Ватанимиз ва халқимиз тақдирида Конституциянинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Бош қомусимиз халқимиз манфаати йўлида хизмат қилади. Асосий қомусимиз хатто инсониятни қамраб олган она табиат, ер ости ва ер усти табиий бойликларигача қонун ҳимоясида, чунки у ҳам инсон учун хизмат қилади.
Элмурод Мамаражапов - Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири