Бугун 2019 йилнинг 14 декабр куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Санитар тозалаш корхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўз ишини бошлади.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхонала республика бирлашмаси, вилоятлар “Тоза ҳудуд” ДУК масъул ходимлари, хорижлик соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.
Семинарни Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ҳ.Ҳусанов очиб берди. У ўз сўзида аҳолига санитар тозалаш хизмати сифатини ошириш ва қамровини кенгайтириш, санитар тозалаш корхоналари моддий техник базаси ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Шундан сўнг, сўз навбати германиялик мутахассис Грегори Вайзерга берилди. Семинар ўз ишида давом этмоқда.
Замира Абдуллаева - вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари