» » Китобдаги воқеа ёхуд «блогернинг норасмийси» бўладими?

Китобдаги воқеа ёхуд «блогернинг норасмийси» бўладими?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Қашқадарё вилояти, Китоб туманида «Сохта блогер одамларни қўрқитиб 500 АҚШ доллари талаб қилди» сарлавҳали хабар чиқди. Ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти прокуратураси муносабатини ҳам ўқидим.

Бир-иккита мулоҳаза туғилди. Дўппини танчани устига қўйиб баён қилсам.

Биринчидан, «блогер» сўзининг биринчи планга чиқарилишига эътибор беринг. Ҳозир интернет турли-туман фикрлар, танқидлар маконига айланган. Улар ичида самимий, носамимийсини ажратиш жуда қийин. Кимдир ҳалқ учун, кимдир ҳалқум учун ёзади. Аммо ҳалқуми учун ёзадиганлар журналистикага, блогерликка, ижодкорликка қарши провокация, нотўғри қараш учун хамиртуруш тайёрлаб беришяпти. Кимдир учун интернетда бўлаётган барча танқидий чиқишларни қоралаш учун сабаб топилди: «Ана блогер дейсанлар, аҳволини кўриб қўй!». Танқидий материаллар тайёрлаш ва сўз эркинлигига зарар беради бу ҳол.

Китоб туманида асосан фақат марказда интернет ишлайди. Одамлар янгиликларни кўпинча ТВ орқали кузатади. Ҳали-ҳануз интернетни ёмон кўриш, уни имкониятларидан фойдаланмасдан кўнгилочар ва енгил фикрлар жамланмаси деб билиш кучли. Сифатли контентни кузатадиганлар кам. Интернетни сал-пал тушунган чаласаводлар эса ундан билганича фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Юқоридаги ҳолатдан кейин оддий одам «интернетинггаям, блогеринггаям» деворади.

«Сохта блогер», «норасмий блогерлик фаолияти» деган тушунчаларнинг ўзи баҳсли. «Сохта журналист» бўлса ҳам майли. Интернетда шахсий фикрини ёзган ҳар қандай шахсни блогер сифатида қабул қилмоқ мумкин. Қайсидир ёмон иши учун кимдандир блогер ясалиб, салбий бўёқ тортилиши керак эмас. Блогерликни бирон муассаса ўқитмайди, гувоҳнома бермайди, лицензиялаштирмайди. Хўш, норасмий сўзи нега керак?

Аввал туманимизда интернет сифатини яхшилайлик. Одамлар ундан фойдали маълумотлар олсин, хилма-хилликни ўргансин. Ҳақиқий, жонкуяр блогерларни танисин. Ҳозирча интернет билан боғлиқ вазият қуйидагича:

1. Ёши катталар (улар ичида зиёлилар бор, интернетни кузатади, лекин кўп эмас) тармоқни нокерак деб ўйлайди, ривожлантирмаслик тарафдори.

2. Ёшлар (улар иккига бўлинган, биринчи гуруҳ интернетдан кўнгилочар мақсадда фойдаланади, иккинчиси ҳақиқатда фойдаланувчи ва маълумот истеъмол қилувчи)

Кимнингдир камчилигини топиб, ундан пул талаб қилган ва Фейсбукка жойлаган одам биз биладиган блогер ҳам, ижодкор ҳам, ньюсмейкер ҳам эмас. У оддий фитначи ва қонунбузар холос.

Буларнинг барчаси каминанинг шахсий қарашидир.

Улуғбек Орипов


Манба: Xabar.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:29
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин
18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР