» » Мобил телефонлар боди-камера (мобил камера) вазифасини ўтамайди

Мобил телефонлар боди-камера (мобил камера) вазифасини ўтамайди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати мобиль камералардан (яъни боди-камера) фойдаланиш тартиби бўйича айрим саволларга жавоб берди.

2020 йилнинг 1 январь кунидан, Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобиль камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар.

Шу муносабат билан, ЙПХ ходими Сизни тўхтатиб мулоқотга киришганда, мазкур мулоқот мобиль камерага ёзиб олинишини, келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этсангиз, айбингизни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ходимлар томонидан фойдаланилаётган мобиль камералар, ходимнинг йўл ҳаракати иштирокчилари билан ўзаро мулоқотини тасвирга олиб, ушбу мулоқотнинг самимий, хушмуомалалик асосида бўлишига ҳамда зиддиятли ва нохуш вазиятларни, шунингдек, коррупция ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

Айрим ҳолларда эса ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ариза ва шикоятлар билдирилганида, ушбу видеоёзувлар ҳолатга ойдинлик киритишга ёрдам беради.

Шу ўринда фуқаролардан келаётган айрим саволларга тўхталадиган бўлсак:

• мобиль камерадан ЙПХ ходимнинг йўл ҳаракати қатнашчиси билан мулоқотини тасвирга олиш учун фойдаланилади;

• ЙПХ ходими ҳайдовчига, унинг содир этган қоидабузарлигининг видеотасвирини кўрсатиб беришга мажбур эмас;

• барча хизматга жалб этилаётган ходимлар мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўтайдилар. ЙПХ ходимининг мобиль камерасиз хизмат ўташига йўл қўйилмайди;

• Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 18-бандига асосан йўл ҳаракати қатнашчилари хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалар.

Кўриниб турибдики, амалга оширилаётган бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси биринчи навбатда Сиз учун, Сизнинг хавфсизлигингиз ва қонуний манфаатларингизнинг ҳимояси учун амалга оширилмоқда. Шундай экан, яратилаётган шароитлардан тўғри ва оқилона фойдаланишларингизни, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишларига муносиб ҳисса қўшишингизни сўраймиз», - дейилади хабарда.

Шунингдек, каналимиз муштарийлари сўраган яна бир саволга ойдинлик киритдик. ЙПҲ инспекторининг мобил телефони боди-камера вазифасини ўтамайди ҳамда инспекторлар мобил телефондаги видеодаги ёзиб олаётганини рўкач қилиб, ҳайдовчилар билан мулоқотга киришиши мумкин эмас. Яъни мобил камера (боди-камера) ҳамда мобил телефон тушунчалари бошқа-бошқа нарса.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, боди-камералар керагича харид қилинган ва барча инспекторлар таъминланган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР