» » Янги йил кечасидаги даҳшат: Тошкентда ички ишлар органи ходими ҳомиладор хотинини дўппослаган

Янги йил кечасидаги даҳшат: Тошкентда ички ишлар органи ходими ҳомиладор хотинини дўппослаган

Янги йил байрами ёрқин суратлар, арча атрофидаги селфилар билан ўтиши одат тусига кирган, ҳар бир оиланинг ушбу байрам учун ўз ҳикояси мавжуд. Бироқ айрим воқеаларда Янги йил мўъжизаси содир бўлмайди. «Nuz.uz» нашрида шундай психологик муаммолардан бири ҳақида ҳикоя қилинган.

19 ёшли Ясмина (исмлар ўзгартирилган) учун энг ёдда қоларли байрам бўлиши лозим бўлган кун даҳшатли Янги йил оқшомига айланди. Яқинда она бўлишини билган рафиқасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими вакили бўлган турмуш ўртоғи аёвсиз калтаклаган.

Тун ярмида Ясмина келин бўлиб тушган уйи деразасидан ошиб тушиб, такси тўхтатган ва ота-онасининг уйига қочиб кетган. Бу ёш келинчакнинг уйдан қочишга бўлган биринчи уриниши эмасди.

Юз-кўзи кўкарган, бурни жароҳатланган, мияси чайқалган Ясминани пойтахтдаги шифохоналардан бирининг травматология бўлимига ётқизилган. Седатив препаратлар таъсирида ўзига келган келинчак тўрт ой давом этган никоҳи давомида қайнонаси ҳамда эри билан кечган мураккаб муносабатлар ҳақида гапирган.

…Ясмина ушбу воқеаларни тиззасига қўлларини қўйган ҳолда, титроқ овоз, бир нуқтага тикилган нурсиз кўзлар билан сўзлаб берган. Ориқдан келган, ҳали жуда ёш келинчак қаттиқ қўрққан, лекин ўзини қўлга олишга, тинимсиз ёш тўкаётган онаси Санобар опани тинчлантиришга уринмоқда. Она эса қизи дуч келган даҳшатлар ҳақида эшитгач ўзини йўқотиб қўйган. Тинимсиз қизининг ҳар куни калтаклангани, Тезиковкадан олингани ҳақидаги дашномларни эшитгани, ҳимоясиз, намоз ўқийдиган фарзандининг қандай азобларга дучор бўлгани хусусида гапирган.

Ясмина коллежни тугатиши билан турмушга чиққан. Эрининг оиласи келиннинг ишлашига рухсат бермаган, тўрт девор ичига қамаб, мобиль телефонини ҳам олиб қўйиб, барча билан мулоқот қилишни тақиқлаган. Келинчак онасига ҳам эри ва қайнонаси тепасида турган вақтида суҳбатлашган. Телефонда баландсўзлагич режими ёқилган ҳолда Ясминага қайнонаси ва эри гап ўргатиб суҳбатлашган. Она ва фарзанд Санобарнинг куёви ҳамда қудасини ёмонлашини кутган. Ҳамма телефон суҳбатлари ёзиб олинарди.

Тўрт ой давомида Ясмина ҳаммага таъзим қиладиган келиндек уйнинг ҳамма ишини қилди. У уйларни тозалар, кир ювар, овқат тайёрларди. Қайнона эса қилинган ҳар бир ишдан камчилик ва нуқсон қидирар, ўғлини келинга қарши қайрарди. Куёв бола Даврон (исмлар ўзгартирилган, барча ўхшашликлар тасодиф) эса муштларини ишга солиб «тарбиявий соат»ни бошларди.

«Ҳамма қилган ишим нотўғри деб топиларди. Қайнотам меҳрибон инсон, яхши одам. Менга раҳми келарди. Лекин у киши билан мулоқот қилишимга имкон қолдиришмасди. Эрим билан бирга қолган вақтимда у турли беҳаё фильмларни кўришга ва улардаги ишларни қилишга мажбурларди. Рад этсам, аямай урарди», — дейди Ясмина.

Янги йил кириб келиши олдидан ҳам келинчакнинг онасига қўнғироқ қилишига ва оила аъзоларини байрам билан табриклашига рухсат берилди. Бироқ келинни тинимсиз кузатиб бораётган қайнона Ясминанинг эр томондан қариндошларига бефарқ бўлиб қизлик уйидагиларга меҳрибонроқ эканидан ғазабланган. Аёл жанжал кўтаргач, ўғли келинни вазиятга ойдинлик киритиш учун биринчи қаватга чақирган. Аммо хотинининг жуда секин қадам ташлаб пастга тушгани Давроннинг жахлини чиқарган. У келинчакнинг сочларидан тортиб ётоқхонага судраб олиб кирган ва боши ҳамда юзига урган. Қизнинг бурни қонай бошлаган ва ювиниш учун ваннага югурган. Бироқ жанжал шу билан тугамаган. Калтаклашдан кейин қайнона келинни уй тозалашга, эри эса 20 марта ўтириб туришга мажбурлаган.

Янги йил оқшомида юз берадиган мўъжизагина Ясминанинг қочишига умид бағишлади. Онаси уни шаҳардаги шифохоналаридан бирига олиб борди ва қизнинг кўкариб, ишиб кетган юзини травматолог шифокор текширувидан ўтказди. Рентген ва УТТ текшируви ўтказилди. Қўрқувдан шок ҳолатига тушган Ясминани пойтхатдаги республика 1-клиник касалхонасига тез ёрдам машинасида олиб кетишди.

Тиббиёт ходимлари халқ тилида «02» яъни «102» қисқа рақамига қўнғироқ қилди. Шифокорлар беморнинг ички ёпиқ бош мия жароҳати ва юзидаги кўкаришлар диагнози билан қабул қилди. Жувоннинг бурни сингани тахмин қилинди. Гинеколог ҳомиладорликка зарар етганини тахмин қилди. Травматология бўлими вакили қизнинг зарур тиббий ёрдамлар олаётганини билдирди.

Санобар опа йиғидан ўзини тия олмаяпти. У бир неча кундан бери қизининг тепасида ўтириб, уни ёлғиз қолдирмасликка уринмоқда. Она қизининг руҳий ҳолатидан хавотирда. Ясмина кўз ёш тўкмаяпти, бироқ қўллари қалтирайди ва қаттиқ қўрқиб кетган. Келинчак телефон қўнғироқларига жавоб бермаяпти ва шифохона ходимларидан эри ҳамда унинг қариндошларини ёнига киритмасликни илтимос қилган. Ясмина келин бўлиб тушган уйига қайтиш ва яна ўша даҳшатларни қайта бошдан кечирмоқчи эмас.

Даврон Ясминадан 13 ёш катта. У офицер ва пойтахтдаги ички ишлар бўлимларидан бирида ишлайди. Милиционер ўз танишларини ишга солиб, шаърий никоҳ ўқитган ва Ясминани уйидан олиб кетган. Келинчак тўрт ой давомида ота-онасининг уйига келмаган. Даврон тўй қилишни ва қонуний никоҳдан ўтишни ҳам ваъда қилган. Янги йил оқшомидан кейин Ясминанинг шифохонага тушиб қолганини билгач, Даврон ва унинг онаси талвасага тушган. Улар келинчакнинг рухсатисиз уйдан қочиб кетганидан норози бўлгани аниқ.

Ясмина ариза ёзди ва уни ёш оила истиқомат қилувчи Шайхонтоҳур тумани милиция нозири қабул қилиб олган. Участка нозирининг айтишича, иш прокуратурага етказилган.

«Nuz.uz» нашрида эълон қилинган мақолада бировнинг оилавий ишига аралашиш нотўғри эканлиги, ҳар бир оилада ҳам турмушнинг «ўнқир-чўнқирлари», муаммолари бўлиши қайд этилган. Нашр аёлнинг ҳаётига хавф солиб, унинг соғлиғига зарар келтирган ушбу нохуш вазият бу каби маиший муаммолардан эмаслигини билдирган.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси эълон қилинган материалга муносабат билдириб, ушбу иш назоратга олингани ва айни вақтда хизмат текшируви бошланганлигини маълум қилган.

Келинчакнинг турли тан жароҳатлари олгани ҳақидаги маълумот ва материаллар Шайхонтоҳур туман прокуратурасига тақдим қилинган.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
09:57
Қандай қилиб етти яшар қизалоқ YouTube’да йилига 28 млн доллар топмоқда?
09:54
Ўзбекистонда майда пуллар камайиб кетмоқда. Бунга сабаб нима?
09:47
Фозилхўжа Арифходжаев 7 йилдан кўп муддатга қамалди
09:45
«СССР эффекти, Россия манфаатлари ва антихитой кучлари» — Чироқсизлик оқибатлари, сабаблари ва хулосалар…
09:40
Президент электр энергияси ўчган вазиятда қандай йўл тутганини сўзлаб берди
09:36
Тошкентда террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди
17:57
Пахтакор тумани аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
17:44
Жиззахда Бош вазир қабулхонаси тадбиркорларнинг 184 та мурожаатини кўриб чиқмоқда
17:30
Арнасойнинг “Бахтли” МФЙ аҳолисига сайёр хизмат кўрсатилди (Видео)
11:55
Жиззахда 41 минг гектардан ортиқ ерга томчилатиб суғориш тадбиқ этилади
11:00
Алишер Усмоновга алоқадор бўлган компания «Оҳангаронцемент»ни сотиб олди
10:55
Тадбиркорларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга кредит берилади
10:51
Инфографика: Жиззах вилоятининг 2021 йил январь-декабрь ойлари учун ташқи савдоси
09:33
Пуфаклар ва дартс. Истироҳат боғларида ота-оналар ва болалар юз мингларга чув туширилмоқда
09:29
Ҳозирда Урганчда ҳаво ҳарорати -13 даража совуқ
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР