» » Бош прокуратура Олтинсойдаги жанжал бўйича баёнот берди

Бош прокуратура Олтинсойдаги жанжал бўйича баёнот берди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Бош прокуратура Сурхондарёнинг Олтинсой туманида фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида келиб чиққан жанжал юзасидан расмий баёнот берди. Унда айтилишича, прокуратура органлари томонидан ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича мониторинг ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида ўтказилган мониторинг давомида «Оқ-олтин манзараси» фермер хўжалигига қарашли пахта ва ғаллага мўлжалланган экин ер майдонининг жами 0.39 гектари 6 нафар фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олинганлиги, 235.35 кв.м. майдонида эса яшаш имконияти мавжуд бўлмаган уй-жой бинолари қуриб олинганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича 2020 йил 8 феврал куни ишчи гуруҳ аъзолари: туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи, ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи ва бошқалар томонидан ноқонуний қурилиш қилган фуқароларга ушбу ер майдони фермер хўжалиги тасарруфида эканлиги маълум қилиниб, фуқароларнинг ўз ҳисобларидан ўзбошимчалик билан қурилган уйларини бузиб олишларини ва уларга бошқа манзилдан уй қуришлари учун ер берилиши ҳақида тушунтириб ўтилган.

Ноқонуний равишда қурилиш қилиб олган фуқароларнинг илтимосига асосан уларга ўзлари ҳисобидан биноларни бузиб олишлари учун 2 кун муддат берилган.

2020 йил 14 февраль куни ишчи гуруҳ аъзолари юқорида кўрсатилган манзилга бориб кўрилганида, 3 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан қурилган уйга яшаш имконияти мавжуд бўлмасада, кўчиб кириб олганлиги аниқланган.

Ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний қурилган уй-жойларни бузиб олишлари тушунтирилганида, аввалдан тўпланиб турган фуқаролар ҳокимият вакили ва ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатишган.

Ноқонуний қурилган уйларни бузишни имконияти бўлмагани сабабли ишчи гуруҳ аъзолари ортларига қайтиб кетишган.

Шу куни соат 15:00 лар чамасида ишчи гуруҳ томонидан юқоридаги манзилга борилганда юқоридаги фуқаролар ва уларнинг қариндошлари қўлларида бензин, таёқ, белкурак, тош ва бошқа нарсалар билан қуролланган ҳолда ишчи гуруҳ олдига чиқишган. Ушбу ҳолатда жамоат тинчлигини сақлаш ва вужудга келиши мумкин бўлган тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида туман ИИБ ходимлари жалб қилинган. Ҳокимият вакиллари ва туман ИИБ ходимлари томонидан тушунтирилишига қарамасдан фуқаролар ҳокимият вакиллари ва ИИБ ходимларига қўлларидаги нарсалар билан ташланиб кетишган. Ноқонуний равишда қурилган уй-жойлар ишчи гуруҳ томонидан бузилиши имкони бўлмаган.

Ушбу жараёнда 2 нафар туман ИИБ ходимлари ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтинсой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР