» » Кореядаги ўзбекистонликларга ватанга қайтмай туриш тавсия этилди

Кореядаги ўзбекистонликларга ватанга қайтмай туриш тавсия этилди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги маълумотига асосан, коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида карантин чоралари татбиқ этилиши муносабати билан 2020 йил 1 мартдан авиақатновлар сони қисқартирилиб, ҳар ҳафтада бир маротаба паритет асосида парвозлар галма-гал қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • 8 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
  • 15 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан;
  • 22 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
  • 29 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан.

Шу билан бирга, Тошкентга қайтиб борган фуқаролар шаҳар ташқарисидаги махсус жойда 14 кун мобайнида карантинда сақланиб, тегишли кўрикдан ўтгандан сўнг, уларга уйга қайтишга рухсат берилади.

Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича юқори тиббий технологияларнинг қўлланилаётгани ҳамда чет эл фуқароларининг малакали бепул даволаниши кафолатлаши боис, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш фикридан тўхтаб туришни тавсия этади.

Шу муносабат билан, фуқароларга ўз соғлиқларини асраш ва вирусни тарқалишига қарши кураш бўйича Корея ҳукуматининг талабларига риоя қилиш тавсия этилади.

- Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси:

  • (+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60;

- “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси (авиачипталар масалалари бўйича):

  • (+82) 10 8718-6850;

- Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси (меҳнат миграцияси масалалари бўйича):

  • (+82) 10 8495-0027.
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:10
Нафосат байрамингиз муборак бўлсин!
18:51
Зарбдор ва Зоминда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди
18:10
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззах вилоятида байрам тадбири ўтказилди (видео)
14:39
Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат
14:36
Байрам арафасида - фахрий солиқчилар хонадонида бўлинди
14:32
Жиззахда ўғри аёлга нисбатан юритилган жиноят иши ярашувга асосан тугатилди
14:04
100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус» ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан давом эттирилди
12:38
Новқа ота зиёратгоҳи (Видео)
19:43
Ҳисобчи аёлларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаккурномалари топширилди
11:29
«ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман» — Акмал Бурҳонов
11:24
Отабек Умаровнинг аварияга учраши тафсилотлари маълум бўлди
11:23
Пахтачилик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди
09:18
Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Телеграм-бот орқали бепул маълумот олинг
16:43
Зафаробод тумани ҳокими "Чимқўрғон"ни ободонлаштириш учун қишлоқга кўчиб ўтди
14:48
Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал ўз кўрсатувларини бошлайди
14:46
Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР