» » "Ширин ёлғон" тафсилотлари ёхуд эрли жувоннинг ўзга йигит билан ишқий муносабатлари фош бўлди

"Ширин ёлғон" тафсилотлари ёхуд эрли жувоннинг ўзга йигит билан ишқий муносабатлари фош бўлди

Телеграм ижтимоий тармоғида оилали аёл билан танишиб, ишқий муносабатга киришиб, уни эридан ажратмоқчи бўлиб, сўккан шасхга суд жарима жазоси тайинлади.

Хабарда маълум қилинишича, фуқаро Хакимова Зарифа (ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Р.В. билан бирга 2004 йилда турмуш қуриб, бирга яшаб икки нафар фарзандини вояга етказиб келади. Аёл 2017 йилда телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани Катта Деҳқонобод қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган Жасуров Жасур (ўзгартирилган) билан танишиб қолади ва бир неча йил у билан дўстона гаплашиб юради. Ушбу муносабат кейинчалик ишқий муносабатга айланади. Шундан сўнг жабрланувчи Хакимова Зарифа ҳуқуқбузар Жасуров Жасур билан ўзаро алоқаларни тўхтатишини, эри ундан шубҳаланиб қолаётганлигини, ишқий муносабатини тўхтатмаса оиласига дарз кетиши мукинлигини айтиб, гаплашмасликка келишади. 

Ахир орада икки нафар вояга етмаган фарзандлар бор эдида. Бироқ, ҳуқуқбузар Жасуров Жасур телеграм ижтимоий тармоғида танишган танишини йўқотишни истамайди. Чунки, жабрланувчи Хакимова Зарифанинг ўзига яраша касби бўлиб, у яхшигина пул топиб тирикчилик қилар, жазмани билан кўришганида унча-мунча “расходлар”ини кўтариб турар эди.

Аёлни йўқотишни истамаган Жасуров Жасур жабрланувчи Хакимова Зарифага телеграм ижтимоий тармоғи орқали ўта уятли сўзлар билан смс хабарлар юборишни бошлайди. Кунлардан бирида тўхтовсиз келаётган хабарларни аёлнинг эри ўқиб қолади ва хотинига ўша телеграмда танишган "таниши"га қўнғироқ қилишни талаб қилади. Иложсиз қолган жабрланувчи Хакимова Зарифа қўнғироқ қилганида барча муносабатлар ойдинлашади.

Шундан сўнг ҳам Хакимова Зарифанинг турмуш ўртоғи Хакимов Равшан (ўзгартирилган) давлат идорасида ишлаётганлиги ва ўрталарида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, ўз аёлини кечиради.

Бироқ ҳуқуқбузар Жасуров Жасур шундан сўнг ҳам ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини давом эттириб, аёлга ва унинг турмуш ўртоғига телефон қилиб, аёли ҳақида уятли сўзлар гапириб, оилани ажратмоқчи бўлади. Шундан сўнг жабрланувчи Хакимова Зарифа ИИБга мурожаат қилади ва ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилади.

Судда иш бўйича жабрланувчи Хакимова Зарифа, билиб-билмай телеграмда Жасур исмли йигит билан танишиб қолганлигини, дастлаб ўзаро муносабатлар самимий ва дўстона бўлганлигини, кейинчалик эса муносабатлар қалинлашиб бораётганлигини ва шундан сўнг эри ва икки нафар фарзанди кўз олдига келиб, телеграмда танишган йигит билан алоқани узмоқчи бўлганлигини, бироқ Жасур бунга рози бўлмаганлигини, унга тунги вақтларда тинимсиз "видеовызов" қилиб гаплашишни талаб қилганлигини, у гаплашмаса оиласидан ажратмоқчи бўлиб ўзи уйланишини айтиб, ўта уятли сўзлар билан сўкиб, смс хабарлар жўнатганлигини, эри ювошлигидан фойдаланиб, унга ҳам телефон қилиб, аёли ҳақида беъмани гаплар гапирганлигини, уни тинчини бузиб келаётганлигини, бунга ўзи сабабчилигини, ўзи хато қилганлигини айтиб, ҳуқуқбузарлигини тўҳтатмаган Жасурга қонуний чора кўришни сўради.

Ҳуқуқбузар Жасуров Жасур судда ҳақиқатдан ҳам З.Хакимова билан телеграмда танишиб қолиб, оилали аёлни севиб қолганлигини, қилган ишлари нотўғрилигини, бир оилани ажратиб юбормоқчи бўлганлигини, кеча-ю кундуз "видеовызов" қилиб, аёлга ҳақоратли смс хабарлар юборганлигини, бошқа бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигини айтиб кўрсатма берди.

Мазкур иш Қува туман маъмурий судида кўрилиб, ҳуқуқбузар Жасуров Жасурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида, яъни 5 575 000 сўм жарима жазоси тайинлади.

Қува туман маъмурий судининг раиси 
А.Жумаев
скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
09:57
Қандай қилиб етти яшар қизалоқ YouTube’да йилига 28 млн доллар топмоқда?
09:54
Ўзбекистонда майда пуллар камайиб кетмоқда. Бунга сабаб нима?
09:47
Фозилхўжа Арифходжаев 7 йилдан кўп муддатга қамалди
09:45
«СССР эффекти, Россия манфаатлари ва антихитой кучлари» — Чироқсизлик оқибатлари, сабаблари ва хулосалар…
09:40
Президент электр энергияси ўчган вазиятда қандай йўл тутганини сўзлаб берди
09:36
Тошкентда террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди
17:57
Пахтакор тумани аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
17:44
Жиззахда Бош вазир қабулхонаси тадбиркорларнинг 184 та мурожаатини кўриб чиқмоқда
17:30
Арнасойнинг “Бахтли” МФЙ аҳолисига сайёр хизмат кўрсатилди (Видео)
11:55
Жиззахда 41 минг гектардан ортиқ ерга томчилатиб суғориш тадбиқ этилади
11:00
Алишер Усмоновга алоқадор бўлган компания «Оҳангаронцемент»ни сотиб олди
10:55
Тадбиркорларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга кредит берилади
10:51
Инфографика: Жиззах вилоятининг 2021 йил январь-декабрь ойлари учун ташқи савдоси
09:33
Пуфаклар ва дартс. Истироҳат боғларида ота-оналар ва болалар юз мингларга чув туширилмоқда
09:29
Ҳозирда Урганчда ҳаво ҳарорати -13 даража совуқ
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР