Мактабларда сўнгги қўнғироқ ҳам бекор қилиниши мумкин

Мактабларда сўнгги қўнғироқ ҳам бекор қилиниши мумкин

Қозоғистон таълим вазири ўринбосари Шолпан Каринова мамлакат мактабларида сўнгги қўнғироқ тадбирлари бекор қилиниши мумкинлиги маълум қилди. Бу ҳақда Tengrinews манбаси хабар берди.
“Ўқувчилар иштирокидаги сўнгги қўнғироқ байрам тадбири одатда ўқув йили якунида ўтказилади. Бироқ жорий йилда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ юзага келган вазият туфайли айни пайтда дарслар масофадан ўтказиляпти, агар вазият ўзгармаса, сўнгги қўнғироқ ҳам бўлмайди“, — деди у.

Бугунги кунда ушбу давлатдаги кўпчилик мактаблар масофавий таълимга ўтган. Дарслар таълим телеканаллари, шунингдек, онлайн тарзида ташкил этиляпти.

“9-11-синфлар якуний ва давлат имтиҳонларини топширишмайди. Жорий йилда улар бекор қилинади. Ўқув йили ярмида ҳар бир бўлим учун умумий баҳолаш ва чорак якунида баҳолар қўйилади. Йиллик баҳолар асосида ўрта таълим ва умумий ўрта таълим ҳақида аттестат берилади“, — дея қўшимча қилган Каринова.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив