» » Наманганда шаҳар кенгаши депутатни ҳимоя қилди. Энди ички ишлар ходимларига қонуний чора кўрилиши мумкин

Наманганда шаҳар кенгаши депутатни ҳимоя қилди. Энди ички ишлар ходимларига қонуний чора кўрилиши мумкин

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

15 апрель куни халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати ва ИИБ ходимлари ўртасида можаро юзага келганди.

Ички ишлар вазирлиги автомашинасини мажбурий суғурта қилишни унутгани учун ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилган халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати профилактика инспекторининг телефонини синдиргани, уни тинчлантирмоқчи бўлган бошқа ходимнинг погони ва хизмат кўкрак нишонини юлиб олгани ҳақида маълум қилганди.

16 апрель куни Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Шу куни Наманган шаҳар прокурори Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашига тақдимнома киритиб, депутат Т.Мухаммадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик сўраган.

Мазкур тақдимнома 16 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашида кўриб чиқилиб, 25-Дамбоғ сайлов округидан сайланган депутат Т.Мухаммадиевни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик бериш масаласи рад этилиб, уни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган.

Жорий йилнинг 19 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилишида кенгашнинг 16 апрелдаги қарори ва шаҳар прокурорининг Т.Мухамадалиевга оид тақдимномаси кўриб чиқилган.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг 19 апрелдаги қарори билан кенгашнинг 16 апрелдаги қарори бекор қилинган.

Шунингдек, шаҳар прокурорининг Т.Мухамадалиевни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги тақдимномаси ҳам рад этилган.

Бундан ташқари, Кенгаш қарори билан Наманган шаҳар прокурорига шаҳар ИИОВ ФМБ-сонли профилактика катта инспектори И.И. Абдурахмонов, ИИБ ЙҲХБ испектори Х.И. Зиёвиддинов ва воқеада иштирок этган бошқа ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва белгиланган тартибда қонуний чора кўриш вазифаси топширилган.

Маълумот учун, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунига кўра, тегишли халқ депутатлари Кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

Манба: Kun.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР