» » Масофавий ҳунар ўргатиш курслари бошланди

Масофавий ҳунар ўргатиш курслари бошланди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўтган йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг гранти асосида Республика бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Республика “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг қишлоқ ҳудудларида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ҳамда кам таъминланган аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишдаги ижтимоий ҳамкорликнинг инновацион механизмлари” ижтимоий лойиҳаси давлат буюртмаси бўйича амалга оширилиб келинмоқда.

Лойиҳа доирасида ҳар бир ҳудудда 320 нафардан ишсиз аёллар ва ёшларга 6 та йўналиш: тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик, компьютер саводхонлиги, миллий ҳунармандчилик, тўқувчиликдан бепул қисқа муддатли ўқув курсларида касбий малака ўргатилиши ва сертификат билан таъминлаш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг апрель ойида охирги курслар тугалланиши режалаштирилган.

Коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган карантин сабабли ўқув курслари вақтинча тўхтатилган эди. Президентимизнинг яқинда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида масофавий ўқув курслари ташкил этиб, ёшлар ва аёлларга ҳунар ўргатиш, ўз мактабига эга ҳунарманд усталар тажрибасини оммалаштириш бўйича топшириқлар берилгани айни муддао бўлди.

Жиззах вилоятида мазкур лойиҳа Жиззах вилоят “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан амалга оширилаётган бўлиб, тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик, компьютер саводхонлиги, миллий ҳунармандчилик, тўқувчиликдан масофавий ўқув курслари давом эттирилишига эришилди.

Айни пайтда бундай курсларда Зарбдор, Бахмал, Шароф Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳридан жами 168 нафар ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар уйларида ўтириб, ҳунар эгалламоқдалар.

  • Президентимиз томонидан биз қишлоқ аёлларига ҳам кўрсатилаётган эътибордан мамнунмиз. - дейди Зарбдор тумани, Равот қишлоғида яшовчи Майрам Қоржовова. - Биздек ишсиз, уйда ўтириб қолган хотин-қизлар учун ташкил этилган бепул курслардан хурсанд бўлиб, қисқа фурсатда анча тикишларни ўрганиб олгандик, афсуски, карантин бошланиб қолганди. Энди ташкил этилган мана бундай масофавий дарслар бизга жуда қулай бўлди. Аллақачон бутун оила аъзоларимиз билан миллий ҳунармандчиликдан турли буюмлар ва миллий кийимлар тикяпмиз, бу албатта, оилавий бюджетимизни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ўтилаётган масофавий курслар қатъий назоратга олинган бўлиб, тингловчилар топшириқларни бажарадилар ва устозлари орқали баҳоланиб борадилар.

Ҳунармандларнинг кекса авлоди вакили, кўплаб миллий ва халқаро фестиваллар ғолиб ва совриндори Гавҳар Астанақулова айни пайтда Бахмаллик хотин-қизлар учун масофадан туриб миллий ва замонавий уйғунликдаги тўқувчилик сирларини ўргатмоқда. Унинг тингловчилари тўқиган маҳсулотлари билан яқин ва яхши кунларда ташкил этиладиган кўргазма-савдоларда иштирок этиш учун тайёрламоқда.

Масофавий ҳунар курслари тингловчиларга ўз уйларида қолиб, вақтдан унумли ва мазмунли фойдаланиш имконини бериш билан бирга, келгусида ўз тадбиркорлигини бошлаш каби янгидан-янги марраларни қўлга киритишларига хизмат қилиши шубҳасиз.

Маълумот ўрнида яна шуни айтиш мумкинки, марказ томонидан яна “Аёлга эътибор – оилага, жамият келажагига бўлган эътибордир” лойиҳаси доирасида айни шу кунларда аёллар ва уларнинг оилаларини руҳий тушкунлик ҳолатлари ва бошқа оғир вазиятларда қўллаб-қувватлаш мақсадида                   “72-226-52-62” рақамли “Ишонч телефони” орқали бепул психолог ва ҳуқуқшунос хизматлари ҳам йўлга қўйилган.

Нодира Алимова,

Жиззах вилоят “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР