Бир саҳролик киши Пайғамбаримиз ҳузурларига келиб, “Эй Аллоҳнинг расули, мен энг яхши инсон бўлишни хоҳлайман. Нима қилсам бу мартабага эришаман” - деса, Пайғамбаримиз “Инсонларга (жамиятга) фойдали бўл, энг яхши инсон бўласан” дейдилар.
Зеро инсоннинг ким эканлиги, машаққатли ва синовли кунларда кўринади. Бугун бутун дунёни таҳликали вазиятга солиб қўйган, минглаб инсонларнинг бошига оғир кунларни солаётга коронавирус пандемияси минг афсуски бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади.
Мураккаб жараёнларни бартараф этиш халқни таъминлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, вақтинча ишламаётган оилаларни оғирини енгил қилиш мақсадида давлатимиз раҳбари, ўзбек халқининг тарих ва маънавий қадриятларини меҳр – саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда , “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйдилар.
Бу ҳаракат ўзбек халқининг бир-тану, бир-жон эканлигини яна бир бор исботлади. Саховатпеша тадбиркорларимиз, фермерларимиз, жонкуяр зиёлиларимиз, давлат ва жамоат ходимларининг хайр- эҳсонлари бугун одамийликка қўйилган қадам бўлди.
Юртбошимизнинг олиб бораётган сиёсатлари нафақат ён атрофимиз билан чекланиб қолмай, балки чекка-чекка қишлоқлардаги карантин сабабли ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, хатто ўз дароматини йўқотган вақтинча ишсиз аҳолини ҳам эътибордан четда қолдирмади.
Биргина инсоннинг ўзи, ҳам давлат сиёсати, ҳам CОВИД-2019 билан аёвсиз кураш, ҳар қадамимиз таҳликали бўлган вазиятда ҳам, аҳолининг оғирини енгил қилиш, куни кеча Бухоро вилояти Қоракўл ва Олот туманида юз берган табиий офатда, халқ билан бирга бўлиб, синовли кунида ёнма-ён туришлари, рости юрагимни жумбушга келтирди.
Муҳтарам Президентимизнинг “Битта маҳала ҳам, битта кўча ҳам, битта хонадон ҳам мен учун азиз” деган сўзларини эшитиб, болалигим ўтган тупроқ кўчалар кўз олдимда гавдаланди. “Меҳнат қиламиз, жипслашамиз…
Азиз халқимни қутқариш, мен учун ҳам қарс, ҳам фарз” дея таъкидлашлари ота-онам, ака-укаларим, қариндош-уруғларим, саломатлигини ўйлаб йўқолган ҳаловатимни топишга ёрдам берди. Яқинларимиз ҳолидан хабар ололмаётган бир пайтимизда юртбошимизнинг улар олдида бўлишлари мен кабиларнинг юрагига беҳисоб таскин берди.
Ишонаманки, бизнинг сабр–бардошли халқимиз, доимо халқи билан бирга бўлаётган одил Президентимиз бор экан, ҳар қандай синовни енгамиз. Бу йўлда бирдам бўлиб, қўлни–қўлга бериб, ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиш менимча Ватаним, юртим дейдиган ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчидир.
Азиз юртдошлар! Келинг, муборак рамозон ойида бир ёқага-енг бўлиб, “Саховат ва кўмак” умумхалақ ҳаракатига бирлашайлик. Зеро Тангри кўргучи ва билгучидир!
Бу юрт, авиёлар юртидир ҳамон,
Синовлардан сабринг синмасин қалбим,
Етти пир қўллагай, Нақишбанд бобом.
Ортингда юртбошинг турибди халқим!
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар
Кенгаши депутати Феруза Солиева