» » Telegram’да канал очиб, қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахсга чора кўрилди

Telegram’да канал очиб, қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахсга чора кўрилди

Telegram’да UZB KAYF GOLD номли канал очиб, порнографик мазмундаги материаллар ва қизларнинг телефон рақамларини тарқатган шахс жазоланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилган.

Хабарга кўра, 23 март куни ички ишлар органларига Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи фуқаро Д.С. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжери орқали «Aqlli fayzik» профили ёрдамида хотин-қизларнинг телефон рақамлари, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳалар жойлаштирилган, инсон қадр-қимматини камситувчи уятсиз ва бузуқ ҳақоратли сўзлар ёзилган UZB KAYF GOLD номли Telegram каналига кимдир телефон рақамини «Аsalhone 2» номи билан қўйиб, тарқатиб юборгани ва унинг шахсини аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида юқоридаги ноқонуний ҳаракатлар Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи Х.Ф. исмли фуқаро томонидан содир қилинганлиги аниқланган.

Суриштирув давомида мазкур фуқаро ўзи фойдаланиб келаётган Мi-6 русумли телефонидан очилган Telegram мессенжеридаги «Aqlli fayzik» профили ёрдамида UZB KAYF GOLD каналини очиб, бир неча фуқароларни телефон рақамларини, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳаларни жойлаштириб келаётганлиги аниқланган. Фуқаро билан ўтказилган суҳбат давомида у ҳақиқатан ҳам аризачига тегишли бўлган телефон рақамини «Аsalhone 2» номи билан номлаб, инсон қадр-қимматини камситувчи уятсиз ва бузуқ ҳақоратли сўзлар ёзилган ҳолда Telegram’даги каналида тарқатганлиги аниқланган.

Текширув давомида мазкур фуқаро томонидан фойдаланиб келаётган телефон аппарати холислар иштирокида текширилганида UZB KAYF GOLD номли Telegram каналида бир неча фуқароларнинг телефон рақамлари, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳалар жойлаштирилганлиги аниқланиб, ушбу телефон аппарати қўшимча текшириш учун далилий ашё сифатида олинган.

20 апрель куни Андижон вилояти, Марҳамат тумани Маъмурий суди томонидан Х.Ф. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 189-моддаси (Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, мазкур кодекснинг 34-моддаси (Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиши)га асосан, ҳуқуқбузарга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинланиб, унга тегишли бўлган телефон аппарати давлат фойдасига мусодара қилинган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР