» » Тил-сизга ёки менга  тегишли томорқа эмас!

Тил-сизга ёки менга  тегишли томорқа эмас!

Тил-сизга ёки менга тегишли томорқа эмас, хоҳлаганча тош отсангиз.

У бутун бир миллатнинг, халқнинг мулки. Бу миллат эса кеча ёки бугун ўз–ўзидан пайдо бўлиб қолган эмас. Қанча чиғириқлардан ўтган, минг асрлик тарихга эга буюк миллатдир.

Ўзбек тилида ер юзида 50 миллионга яқин  аҳоли гаплашади. Бу ер шари аҳолисининг ҳар 150 кишидан бири ўзбек тилида сўзлашади дегани.

Бошқача айтганда, ўзбек тили сўзлашувчилар сонига кўра сайёрамизда энг кенг тарқалган, ҳар бирида камида 30 миллион аҳоли гаплашадиган 40 та тилдан биридир.

Яна сиз қандай  қилиб бу тилда сўзлашадиганлар жуда кам  дейишингиз мумкин.

ОАВ Россия Ташқи ишлар вазирлиги  расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистонда давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга  жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган муносабати ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Расмий вакилнинг сўзларига кўра, гўё Ўзбекистонда  Адлия вазирлиги  киритган давлат тилида  иш юритишни  таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватловчилар кам эмиш.

Қизиқ, бундай сохта маълумот қаердан олинди. Бу мустақил суверен  давлатнинг ички ишларига қўпол тарзда аралашувидан бошқа нарса эмас. Бу халқ  қанча тилни билмасин, бешикдаги боласига ўзбек тилида алла айтади. Ҳатто,  сўнгги йўлга кузатар чоғида ҳам ўз она тилида дуо қилади.

Энди сизга  савол: Сиз қайси халқни гапиряпсиз?

Қайси тилини ўрганмайлик биз ўзбек тилининг грамматикасига таянамизку. Бу тилнинг жозибаси, латофати, сўз бойлигини қайси тил билан таққослай оласиз.

Масалан биргина “ранг” сўзини  рус тили   фақат сиёҳ маъносида, инглиз тили предметнинг қайсидир  ҳолатини  ифодалайдиган  тасвир маъносида қўлласа, ўзбек тилида  ўттиз икки хил маънони англатиши, биринчиси энг машҳур оқ, қора, қизил деган тус, иккинчиси ҳисса - насиба, учинчиси айб ва орият, тўртинчиси ранж, истироб, бешинчиси қувват ва имкон, олтинчиси жон, еттинчиси нортуя, саккизинчиси мол – мулк, олтин, тўққизинчиси фойда, ўнинчиси дарвешларнинг кўк тўни, ўн биринчиси равиш, ўн иккинчиси тоғ эчкиси, ўн учинчиси макр - ҳийла, ўн тўртинчи кўкариш, юз очиш, ўн бешинчиси яхшилик, ўн олтинчиси  саломатлик, ўн еттинчиси шарм-ҳаё, ўн саккизинчиси қон, ўн тўққизинчиси чирой ва латофат, йигирманчиси миқдор, йигирма биринчиси тўғрилик, йигирма иккинчиси қимор ва қимордан топилган бойлик, йигирма учинчиси тангри ва эга, йигирма тўртинчиси ота, йигирма бешинчиси юздаги хол, йигирма олтинчиси лутф, рамз ва ишора, йигирма еттинчиси қувноқлик ва шўхлик, йигирма саккизинчиси қўнғироқ, йигирма тўққизинчиси қаҳр- ғазаб, ўттизинчиси ипак, ўттиз биринчиси ҳиёнат, ўттиз иккинчи маъноси ҳам бор юз, афт, башара маъносида қўлланилиши тилимизнинг бебаҳо эканлигидан далолат бермайдими?

Кундалик ҳаётимизда кўп мурожаат қиладиган жумламиз-киймоқ ва кийдирмоқ сўзига қарайлик. Ўзбек тили шифокори деб ном олган севимли шоиримиз Эркин  Воҳидов  “Сўз сабоқлари” китобида бу сўзларни жуда чиройли  изоҳлаб берадилар.

Киймоқ сўзи кийдирмоқ, кўпгина тилларда бир хил айтилади. Руслар ҳам ҳар икки ҳолатда одевать сўзини ишлатадилар. Биз ўзимиз киямиз, бошқага кийдирамиз, иккинчи одам айтиб учинчи одамга кийдиртирамиз, ҳатто уч кишини ўртасида восита қилиб тўртинчи одамга кийдиртиргизамиз. Қани бу ишни бошқа исталган тилда бир сўз билан айтиб кўринг-чи! Оввора бўласизлар… Бу сўзларни сиз ўзбэк тилига тенг  келадиган тил йўқ экан, деб тушунманг.

“Муҳокамат-ул луғатайн”ҳам  бундай мақсадда ёзилмаган.Баҳсимиз она тилимизнинг кенг инкониятлари тўғрисида, ҳеч бир тилдан кам эмаслиги устида бормоқда. Очиғини айтиш керак, луғат бойлиги бизда устун, сарфу-наҳви бизникидан мукаммал тиллар бор.

Абдулла Қодирий  меҳробдан чаён иборасини рус шаклидан олган. Ўзбекчада меҳробдан чиққан чаён бўлиши керак эди. Биз ҳеч вақт қишлоқдан одам ёки тандирдан патир демаймиз. Қишлоқдан келган одам, тандирдан узилган патир деймиз.

Лекин сўзнинг энг яхшиси энг қисқаси бўлади,  рус тилидаги шакл соддароқ бўлгани учун Қодирий бобога маъқул келган. Майли тарихни қўя туринг, ўзбек тилидаги ҳар бир сўзнинг  этимологияси қанчалик бой эканлигини оддий “чақ” сўзи  орқали ифодалашим мумкин.

Қадимги замон одамлари тошни тошга урган ва чиққан овозга тақлид қилиб “чақ” дегани, кейин “чақмоқ”, “чақин”, “чақмоқтош” сўзлари пайдо бўлган.

Тошнинг тошга урилишидан ҳосил бўлган ўйилган жой ҳам, парча ҳам “чақа” дейишгани, тош майдаси чақа дейилдими, пулнинг майдаси ҳам “чақа”га айланган. Кичик ёшдаги боласини “бола-чақа” деган.

Янги туғилган фарзанди “чақалоқ” бўлган. Сўздан сўз чиқиб “чақма-чақар”, “чақув” кабилар пайдо бўлган.  Эътибор беринг: гапни-гапга уласак, гап кўпаяверади, охири “чақчақлашиб” олганимизни ҳам билмай қоламиз  каби сўзлари пайдо бўлган. Бугун дунёни ҳайратга солган Бухоро миноралари  пештоқларидаги байтларни хорижий мамлакат  тилшунослари ҳайрат билан ҳижжалаб ўрганаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Кузатилаётган мана беш асрки Навоийнинг фалсафаси дунё тилшунослигида  ҳали-ҳамон тубига етаолинмаётган  бойлик экани исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқат. Зеро ҳазратнинг қуйидаги  шоҳбайтларини ёдга олинг.

Лаълидин жонимға ўтлар ёқилур,

Қоши қаддимни жафодин ё қилур.

Мен вафоси ваъдасидин шодмен,

Ул вафо билмонки қилмас ё қилур. 

Байтда келтирилган “ёқилур”  сўзи  турли маъноларда  (ўтлар ёқиш, ошиқнинг қаддини ёй бўлиши, ваъдага туриш ёки турмаслигини билмаслик) каби бир сўзнинг бир ўринда турли маънода қўлланилиши, бу тилимизнинг қанчалик  маъно–моҳиятга бой экани яна бир намунаси эмасми? Шу кунларда давлат ҳужжатлари ўзбек тилида юритилиши  ҳақидаги  таклиф кўплаб фикрларни  юзага чиқарди ва ўзини ҳурмат қилган миллат вакили борки, бу баҳсдан уялмасдан, ранжимасдан қолмади.

Адлия вазирлиги мутасаддилари тайёрлаган давлат тилидаги иш юритишни таъминланмаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик берилиши назарда тутувчи қонун лойиҳаси билан танишиб чиқиш, менимча асосий мақсад кимнидир жазолаш эмас, Ўзбек тили яъни она тилимизга бўлган ҳурмат-эҳтиромни янада юқори бўлишини таъминлашдир.

Шу ўринда шуни таъкидламоқчиман ҳурматли тадбиркорларимиз, реклама ва эълонларни ўзбек  тилида  олиб борса нур устига аъло нур бўлар эди.

Ахир Оврупа тилларидан қадимийроқ тарихга эга тилимиз бор. Нима учун маҳаллий ишлаб  чиқарувчи ёки чет давлат инвестор маҳсулотини айнан “Голден” номидан бошлаши керак? Ахир харидорларингизни деярли 80-90 фоизи ўзбекларку.

“Давлат тили  ҳақидаги қонун”нинг  20-моддасида “Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахбарот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади, ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин” деб белгилаб қўйилган. Бу тилда фаолият юритишмиз миллий ғурур эмасми? Нафақат тил балки  ёзув масаласида ҳам лотин ва крилл  алифбоси  юзасидан бир тўхтамга келсак, тилимизнинг маънавий камолатида катта юксалиш бўлади.

Маданий-маънавий бойлигимиз бўлмиш она тилимизнинг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш илм-фан, маданият ва маърифатга,  бадиий ижодга бўлган эътибор бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган кенг миқёсли туб янгилишларнинг муҳим жиҳатларидан бир. 2019 йил 21 октабрь Президентимизнинг “Ўзбек тилининг  давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги  фармонини қабул қилиниши ўзбек тилининг ғалабаси бўлса, 21 октабрь  “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиниши, “Давлат тили ривожлантириш департаменти”нинг ташкил этилиши, “Атамалар комиссияси”, давлат тили тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири бу мустақил давлатчилигимиз ривожланиш йўлида олдинга ташланган яна бир мустақил қадамдир.

Мен дунё тилларини ўрганиш яхши фазилат  эканини қайт этган ҳолда она тили ҳар бир миллат вакили учун улуғ ва мўтабар эканини таъкидламоқчиман.

Демак ҳар бир инсон унинг софлигини асраш  янада бойиши учун курашмоғи лозим, унутилган сўзларни тиклаш, борини бойитиб бориш, хорижий атамаларга муносиб истилоҳлар топиш ёлғиз тилшуносларнинг эмас,  бутун бир миллатнинг ишидир.

Тили ва дили  якдил бўлган юртдошим! Йўл-йўлакай саводсизлик эпидемиясига, кўр-кўрона ёндашувларга чек қўйиш вақти келмадимикан, тил-миллатнинг бойлиги, аждодларнинг олтин мероси уни ривожлантириш учун биринчи қадам ўзимиз бўлишимиз лозим.

Ўз она тилимизда ҳайқиролмасак, қўғирчоқдан нима фарқимиз бор. 

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар

Кенгаши депутати Феруза Солиева

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР