Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат...
Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув...
Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев...
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия...
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ...
2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси...
Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил...
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик...
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини...
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди

Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди

29 май 2020, 09:13, User
0 комментариев    392 Кўрилган

Жорий йилнинг май ойида Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти таъқиқланган “Ҳизб ут- Таҳрир” террорчилик ташкилотини бир гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, улар муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққан бўлиб, уларга кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан ҳамфикрлари билан жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида “Ҳизб ут-Таҳрир” ғояларини ва адабиётларини тарқатиш, муқаддам жазо муддатини ўтаб чиққан “таҳрирчилар”ни жиноятга жалб қилиш орқали ташкилот сафини кенгайтиришга қаратилган хатти-ҳаракарларни содир этишган.

Ҳибсга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда холислар иштирокида расмийлаштирилиб олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган жиноий алоқаларини аниқлаш ва тергов ҳаракатларига жалб қилишга қаратилган суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.


скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
29 окт 2020, 15:38    379    0
1994 йилнинг 31 октябрь куни Вилоят Халқ таълими бошқармасининг буйруғи билан Жиззах шаҳрига...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив