Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат...
Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув...
Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев...
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия...
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ...
2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси...
Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил...
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик...
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини...
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди

Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди

03 июн 2020, 08:53, User
0 комментариев    495 Кўрилган

Яқинда ижтимоий тармоқларда ходимларини ўз кабинетида куракда турмайдиган сўзлар билан сўкаётган раҳбарнинг видеоси тарқалди.

Тез орада видео «қаҳрамони» Тошкент вилояти Санитария -эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев эканлиги маълум бўлди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилди. Вилоят Санитария -эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоевнинг қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бош врач вазирнинг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли буйруғи билан ўз вазифасидан озод этилди.

Айни пайтда агентлик томонидан Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази фаолиятини тубдан ўзгартириш, иш самарадорлигини ошириш, ҳудудда санитария ва эпидемиология ҳолатини янада яхшилаш каби вазифаларга қатъий эътибор қаратилмоқда, дейилади ССВ хабарида.

Манба: Sof.uz

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив