» » Она тилимизнинг кечаси ва бугуни

Она тилимизнинг кечаси ва бугуни

 “Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Абдулла Авлоний

Тил миллат кўзгуси, ғурури, тафаккур манбаидир. Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”.

Бугун дунёда олти мингга яқин тил ва шева бўлса, улардан бор-йўғи юзга яқини давлат тили мақомига эга. 1400 та тилнинг йўқолиб кетиш хавфи борлигини эътиборга олсак, давлат тили мақомини олган шу юзга яқин тил орасида Она тилимизнинг борлигидан қанча ғурурлансак шунча оз.

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 30 йилдан ошди. Бироқ ўтган даврга назар ташланса, ўзбек тилининг аҳволи анча абгор ҳолга келиб қолганлиги сир эмас. Мустақиллик йилларида 21 октябрь арафасида ОАВларида қатор-қатор чиқишлар қилинар, мақолалар чоп этилар, кўрсатувлар тайёрланар, ўқув муассасаларида турли бадиий ва маънавий тадбирлар ташкил эътилар, жамоат бирлашмалари ва бошқа муассасалар томонидан кўрик-танловлар ўтказилар, аммо байрамдан сўнг буларнинг ҳаммаси унутиларди. Муаммолар, таклифлар қоғозда қолиб кетарди. Она тилимизнинг аҳволи эса кундан-кунга ёмонлашиб борди.

Тўғри мустақиликдан сўнг мамлакатимиз ривожланишининг турли босқичларида ўзбек тилининг ривожлантириш борасида бир неча хужжатлар қабул қилинган бўлсада, уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши ва халқ ичида истеъмол қилиниши тобора ёмонлашиб борди.

Ривожланган хорижий давлатларга эътибор қаратсак,  давлат тилига эътибор жуда юқори эканлигини кўришимиз мумкин. Реклама, эълонлар, баннерлар, кўрсатгичлар давлат тилида. Сиз у ерда аллақандай ажнабий мамлакатда эмас, айнан ўша мамлакатда юрганингизни ҳис қиласиз. Аммо туб аҳолининг ўз она тилларига бўлган бундай эътибори қолган тилларни ҳурмат қилмаслик дегани эмас. Уларнинг хорижий тилларни билиш даражаси ҳавас қилгулик. Ўз она тилларидан ташқари, инглиз, немис, рус ва бошқа тилларда бемалол сўзлай олади.

Дорихона, китоб дўконлари номи ва ҳоказоларнинг ўз она тилида ёзилганига  диққатни тортади. Масалан, бизда дорихона эмас, кўпинча "аптека" ёзилади. Бизнинг шаҳарларимизда юрсангиз, ўзингизни ажнабий мамлакатда юргандай сезасиз. Маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, дўконлар, реклама номлари инглиз ёки  рус тилида. Камига ўзбек тилидагисида кўплаб хатоликлар. Афсуски, бундай ҳолатлар одатий ҳолга айланган.

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг бугунги босқичи — миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, бугунги кунда она тилимизнинг нуфузини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилгани тилимизнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, филолог кадрлар тайёрлаш борасидаги ишларни янги поғонага кўтарди.

2019 йилда Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди. Департаментнинг асосий вазифаларидан бири давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратини жорий этишдан иборат деб белгиланган.

Фармонга кўра, “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилади, шунингдек, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссияси ташкил этилди.

Ўзбекиситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги “Мамлакатда  давлат тилида иш юритншни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

Унга кўра маслаҳатчилар давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчнлик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун хужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида, шунингдек, уларнинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ходимларига давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга, шу жумладан, “Ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

географик ва бошқа топонимик обьектлар, маданий мерос объектларига қонун хужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятини мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;

ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланнган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларани яратиш буйича таклифлар киритиш каби  ваколатлар берилган.

Эндиликда ўз фаолиятини ташкилий жиҳатдан ривожлантираётган департамент ва маслаҳатчиларнинг фаолияти самарадорлигини вилоят, шаҳар ва туманларда олиб борилаётган ишлардан, кўчалардаги лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларинннг давлат тилида ўрнатилишида кузатиб боришимиз мумкин. Зеро, ўзбек тилини мавқеини кўтариш, уни ҳақиқий давлат, она тилига айлантириш учун ҳар бир фуқаро масъул бўлиши лозим.

Жиззах шаҳар ҳокими маслаҳатчиси

Орифхўжа Мелиев

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР