» » “Шайтанат” қаҳрамонлари овозларидан зиғир ош рекламасида фойдаланган тадбиркор жавобгарликка тортилди

“Шайтанат” қаҳрамонлари овозларидан зиғир ош рекламасида фойдаланган тадбиркор жавобгарликка тортилди

“Шайтанат” киноасари муаллифининг шикоятига асосан харидор ва буюртмачиларни жалб қилиш учун сериал қахрамонлари овозларини монтаж қилиб, ош рекламасида фойдаланган тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Агентликнинг қайд этишича, қонунчилигимизда кинематография асарларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимояланган бўлиб, уларни поймол қилиш қонунга биноан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Жумладан, муаллиф ўз асарини ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадир. Шунингдек, асарни омма олдида ижро этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланишда асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг исми-шарифи кўрсатилишига бирон-бир ўзгартиш киритишга фақат муаллифнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Маълум бўлишича, Б.М. исмли тадбиркор “Шайтанат” киноасари қаҳрамонлари овозларини монтаж қилиб, ўз маҳсулотини реклама қилиш ва харидорларни жалб қилишни кўзлаган. Шу мақсадда видео-ролик тайёрлатиб, Telegram’га муаллиф розилигисиз жойлаштирган. Кўпчиликнинг кўнглидан жой олган сериал қаҳрамони овози асосида тайёрланган реклама таъсирида харидорлар оқиб кела бошлаган. Бироқ уддабурон шахс бунинг учун асар муаллифидан бир оғиз бўлса ҳам рухсат сўрамаган.

“Мазкур ҳуқуқбузарликдан хабар топгандан сўнг асар муаллифи мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги, унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказилганлиги ҳамда ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир-чораларни кўришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат этади.

Агентликнинг Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими томонидан баённома тузилиб, тегишли суд инстанцияси томонидан ҳуқуқбузар киноасардан қонунга хилоф равишда фойдаланганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1771-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди”, дейилади расмий хабарда.

Интеллектуал мулк агентлиги ҳолат бўйича айнан ким шикоят қилгани, хабар матнида келтирилган асар муаллифи ким эканига ойдинлик киритмаган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР