«Оилам учун давлат хизматлари» номли расмлар онлайн-танловининг 2-босқичи бошланди

«Оилам учун давлат хизматлари» номли расмлар онлайн-танловининг 2-босқичи бошланди

Болалар орасида «Оилам учун давлат хизматлари» номли расмлар онлайн-танловининг 2-босқичи бошланди.

Унда иштирок этиш учун 6 ёшдан 9 ёшгача ва 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган икки ёш тоифасидаги болалардан 400 га яқин расмлар келиб тушди.

Танловнинг 1-босқичи талабларига кўра, мустақил ҳакамлар ҳайъати шу расмлар ичидан онлайн овоз берилиши учун 100 та расмни (ҳар бир ёш тоифасидан 50 тадан расм) танлаб олди.

Барчангизни www.contest.ipsd.uz/voting порталида онлайн овоз беришга чорлаймиз.

Сизнинг ёрдамингиз билан 20 та энг яхши расмлар аниқланади (ҳар бир ёш тоифасида 10 та расм танловнинг якуний босқичида қатнашади).

Овоз беришнинг ҳар бир қатнашчиси ҳар икки тоифадаги расмларга биттадан овоз бериши ҳуқуқига эга.

Шошилинг! Овоз бериш 2020 йил 19 июнгача давом этади.