Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда сохта ҳайрия гуруҳлари очган "уятсиз ота-оналар" ҳақида икки оғиз аччиқ ҳақиқат

Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда сохта ҳайрия гуруҳлари очган "уятсиз ота-оналар" ҳақида икки оғиз аччиқ ҳақиқат

 Телеграмда хайрия мақсадида очилган гуруҳларни сон-саноғи йўқ.

Уларнинг 90 фоизга яқини сохта гуруҳлар. Яъни ҳеч қаери касал бўлмаган, ота-оналарнинг хийла- найранги бўлиб, уйда ётиб соққа қилишнинг йўли (гарчи бу фарзандларини ногирон ёки касал деб алдаш гуноҳ ва уни нони ҳалол эмаслигини билса ҳам).

Гуруҳларга кўнгли очиқ ҳаммани ўзидай соф қалб эгаси деб ўйлаган меҳрли инсонлар ёрдамларини аямайдилар, аммо ундан гуруҳлар йиллаб 1 хил мавзуда ва 1 та сохта бемор учун пул ишлаши бу касбга айланганини хаёлларига ҳам келтирмайдилар.

Шундай гуруҳ эгалари катта каналлардан аъзо йиғишда ёрдам сўраб реклама юборишади. Уларга бундай реклама имконсиз деб кўринг-чи...

Ассаломдан бошланган бояги мурожаат админни лаънатлаш билан тугайди.

Ҳурматли фарзандини “Номини” сотиб ҳаром нон еяётганлар инсофни олдин ўзингизга сўранг. Биламиз сизга бундай гаплар умуман аҳамиятсиз. Аммо билиб қўйинг қўлдан берганга қуш тўймас, чиқиб меҳнат қилинг. Ҳазил қилиб сохта ҳужжатлар билан яратилган касаллик эртага чинга айланиб кетмасин.