» » Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн

Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн

Наманган вилоят ҳокимлигининг Ягона буюртмачи ИК техник назоратчи Н.М. “Н.Б.” МЧЖ раҳбари М.И. билан ўзаро тил бириктириб, тумандаги 41-сонли мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 173,2 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.Бу ҳақда Zamon ёзмоқда.

“Мазкур ҳолат юзасидан Н.М. ва М.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Шунингдек бугун Ўзбек электрон нашрларда эълон қилинган хабарга кўра, Чилонзорда ҳам 36 миллион сўмдан ортиқ ишсизлик нафақаси талон-тарож қилинган.

Аниқланишича, «К.Х.» МФЙ раиси Н.Р. ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори А.Р.ларнинг кирдикорларига оид. Яъниким, маҳкама ҳузуридаги Департамент ходимлари аниқлашича, қайд этилган шахслар олдиндан тил бириктириб, марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 26 нафар фуқаронинг гўёки жамоат ишларига жалб этилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузишади. Ва шу орқали жами 36,2 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси Н.Р. ва марказ инспектори А.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР