» » Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови

Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови

Жамиятдаги муаммолар ўз вақтида аниқланмас ва уни бартараф этиш чора-тадбирлари тезкорлик билан амалга оширилмас экан вақт ўтиши билан у муаммо янада катталашиш мумкин.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайиб бораётганлиги, “Ҳайдовчи ва пиёдаларнинг билими, қоидаларга итоаткорлиги ва йўл ҳаракати иштирокчиларига ҳурмати пастлиги бунга асосий сабаб бўлади.

Кундалик фаолиятда барча кишилар автомоторанспорт воситаларидан ўз мақсадида фойдаланади ёки аксинча унга дуч келади. Мамалакатимизда автомобил бозори шиддат билан ўсиб бораётганлигини шаҳар, қишлоқ ҳудудларида авторанспорт воситаларининг серқатновлиги ва уларнинг сони йилдан йилга ошиб бораётганлиги ҳаммага маълум ҳол. Ҳайрихохлик билан одамлар билан тенгма-тенг ҳаракатланаётган транспорт воситаларини йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб бошқариш ҳайдовчиларга катта вазифа ҳисобланибгина қолмай масъулият ва ҳайдовчилик маданиятини талаб қилади.

Бироқ, айрим ҳайдовчилар автомашинани бошқаришда касбий фазилатларини унутади. Яъни, автотранспорт воситасини ҳаракатлантираётганда, пиёдалар ва бошқа транспорт воситаларига хавф туғдириши натижасида йўл-транспорт ҳодисаларини вужудга келтиради.

Бунга сабаб ҳайдовчилар ўртасида “ҳайдовчилик маданияти” шаклланмаганлиги, ҳайдовчиларнинг ўзаро бир-бирларига ҳурматлари паст эканлигини намоён этади.

Йилдан-йилга ошиб бораётган йўл транспорт ҳодисаларига қарши туриш уни олдини олиш Ички ишлар ходимлари ДЙТҲХХ зиммасида қолиб, ҳайдовчилар эса бу ҳаракатлар натижасида келиб чиқадиган оқибатларга шароит яратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  4 сентябрдаги “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 693-сонли қарори билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тартибини такомиллаштириш мақсадида юридик шахслар ҳайдовчиларини малака ошириши уларга сертификат берилиши белгиланди.

Автотранспорт воситаларини сертификатсиз бошқараётган юридик шахслар (ҳайдовчилар)га нисбатан 2018 йил 1 июлидан бошлаб маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Натижада ҳайдовчилик маданиятига катта йўл очиб берилди. Энди юридик ташкилотда ишлаб келаётган барча ҳайдовчилар ўқув муассасида малака ошириб ўзларидаги амалий тажрибалари билан марказ томонидан берилган чуқур назарий билимларга эга бўлади.

Шу ўринда, ҳукуматимиз томонидан юридик шахслар ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик маданиятига эга бўлишларида янги амалиёт пайдо қилди.

Марказда малака оширган ҳайдовчининг ўқиши нимани ҳам ўзгартиради дейдиган ҳайдовчилар, юридик ташкилотда ишлаб келаётган ва марказ сертификатига эга бўлган ҳайдовчилар билан айнан автомобиль бошқарувига оид суҳбат уюштирса бунинг аниқ исботини топади.

Эндиликда фақат юридик шахслар ҳайдовчиларигина эмас, ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга барча фуқароларни автомашина бошқаришда етарли билим, касбий фазилатларига оз бўлса ҳам тушунча, назарий жиҳатдан янгиликлар берилса автоуловни бошқаришга ўтирган ҳар бир ҳайдовчи ўзида ҳайдовчилик маданиятини ҳис қила олса, йўл таранспорт ҳодисаларининг сонини кескин камайишига, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг бехатар сафарларига эришган бўлар эдик.

Том маънода ҳайдовчилик гувоҳномасига эга барча жисмоний шахслар ўқув муассасининг малака оширишида ўзларининг билимларини назарий жиҳатдан мустаҳкамлаб чиқиш балки, зарурдир.

Ёҳуд ҳайдовчилардан талаб этиладиган шарт шуки, автоуловни бошқараётган шахснинг онгли равишда атрофдагиларга хавф туғдирмасдан, ҳайдовчилик маданиятини унутмасдан бошқаришни ўз олдига асосий ғоя қилиб олишидир.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожоновнинг ҳам
2020 йил 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисидаги ўз ахборотида “Ҳайдовчилик маданияти” борасида тўхталган фикрлари бунинг яққол исботи бўлди.

 Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш фақат ички ишлар органларига асосий вазифаси бўлиб қолмасдан, бунга мутасадди идора ва фуқаролар бирдек ҳиссасини қўшиб боришлик талаб этилади.

Қонунчиликда, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширишдаги иштироки мустаҳкамланган.

Унга кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, махсус ваколатли давлат органларига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тадбирларни амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритишга, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирларда иштирок этишга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қарорлар ишлаб чиқилишида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этишга ҳақли.

Балки, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларнинг юқоридаги таклифлар билан ўзларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда бир қатор тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиб боришса тўғри йўлдир.

 

Рустам Шукуров  - ҳуқуқшунос

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР