ФВВ давлат ёнғин назорати органлари ходимлари (аҳоли орасида осон тушуниладиган “Пожарныйлар”) талаби билан фуқаролардан мажбурий тўлов олиниши тўғрими?

ФВВ давлат ёнғин назорати органлари ходимлари (аҳоли орасида осон тушуниладиган “Пожарныйлар”) талаби билан фуқаролардан мажбурий тўлов олиниши тўғрими?

Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи (“пожарный”) ходими” сифатида таништириб фуқаролардан йиллик 20 000-40 000 сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этаётган шахсларнинг Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги давлат ёнғин назорати органлари ходимлари томонидан ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.

Юқоридаги масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди.

Агар сизга юқоридаги каби ноқонуний талаблар қўйилса, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг!

Эслатиб ўтамиз, фирибгарлик, яъни бировнинг мулкини алдов ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаб олиш ҳамда товламачилик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2091-моддасига кўра формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланган.