» » Фуқароликка қабул қилишда ўзбек тилини билиш даражаси қандай аниқланади?

Фуқароликка қабул қилишда ўзбек тилини билиш даражаси қандай аниқланади?

Қонунчилик палатаси томонидан шу йил 18 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 28 февралда маъқулланган ва Президент томонидан 13 март куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун кучга киргани ҳақида хабар қилинган эди.  Бу жараён қандай кечади, ўзбек тилини билиш даражаси қандай аниқланади каби саволларга Ўзбекистон Республикаси ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов жавоб берди.

Фото: «Дарё»

«Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонини ўтказиш ва давлат намунасидаги малака сертификатини бериш Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (ТошДЎТАУ) ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши қарор лойиҳасида қайд этилган.

Мазкур имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш жойи бўйича ҳудудий марказида ўтказилиб, давлат тилини билишга қўйиладиган минимал талаблар асосида тест шаклида амалга оширилади. Тест синови Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади. Тест саволлари сони 20 та бўлиб, 30 дақиқа вақт берилади. Тест синови якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам (15 баллдан кам) балл олган талабгор ўтмаган деб ҳисобланади ва қайта қатнашиш учун тест синовлари ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилиб, тўлов қилгандагина тест синовларига қўйилади», — дейди Низомиддин Маҳмудов.

Таъкидланишича, ўзбек тилини билиш нутқий, лингвистик, ва матнни тушуниш компетенциялари каби даражалар билан белгиланади. Бу бўйича Адлия вазирлиги ҳузурида аттестация комиссиялари тузилмоқда.

Шунингдек, мазкур масала бўйича Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил қилиниб, жойлардаги ҳокимлик ва ташкилотларнинг раҳбарларига тил масалалари билан боғлиқ маслаҳатчи тайинланиши белгиланган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР