Диққат! Тест синовларининг якуний натижалари эълон қилиниши кутилмоқда

Диққат! Тест синовларининг якуний натижалари эълон қилиниши кутилмоқда

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказилиб, абитуриентларнинг тест синовларида тўплаган баллари тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ эълон қилинди.

Ҳозирда барча абитуриентлар якуний натижалар эълон қилинишини кутмоқда ва Давлат тест марказига танлов натижаларини қандай билиш мумкинлиги борасида кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Тест синовларининг якуний натижалари эълон қилингандан сўнг, танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин бўлади.

  1. Aбитуриентнинг шахсий кабинети орқали:

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар шахсий кабинети (abitur.dtm.uz сайти) орқали танлов натижаларини билишлари мумкин.

  1. SMS хабарнома хизмати орқали:

Aбитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID сини юборган ҳолда ҳам билишлари мумкин.

Бунда SMS юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

  1. Тест натижалари қайдномаси орқали:

Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. Aбитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўришлари мумкин бўлади.