» » Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди

Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Бош прокуратуранинг фуқаролар қабулхонаси олдида бир гуруҳ фуқаролар йиғилиб пикет уюштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур фуқаролар Алексей Менг ва А.Молотягин бошчилигидаги International Consulting Group платформасига сармоя киритган ва фирибгарлик ҳаракатлари оқибатида моддий зарар кўрган. Шу сабабли улар намойишни ташкил қилган. Ушбу тадбирда иштирок этган фуқаролардан жами 33 та мурожаат қабул қилинган.

Бош прокуратура хабарига кўра, Алексей Менг ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида.

«Фуқаролар томонидан берилган мурожаатлар жиноят ишига қўшиб ўз вақтида ва объектив кўрилиши Бош прокуратура назоратига олинган», — дейилади хабарда.

29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Алексей Менг World Crypto Capital МЧЖга раҳбарлик қилган ва www.icgexpert.com интернет портали орқали фирибгарлик схемаси асосида фуқаролардан пул маблағлари жалб қилиш билан шуғулланган. Унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.

Мазкур портал орқали фирибгарлик йўли билан 2 мингдан ортиқ ўзбекистонликдан 1,7 миллион доллар жалб қилинган. Жалб қилинган пул маблағларини ўзлаштириш учун Алексей Менг ва унинг шериклари 2019 йилнинг декабрь ойида компания фаолиятини тўхтатган ва Ўзбекистондан чиқиб кетган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР