» » Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди

Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди

23 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси расмийлари томонидан журналист Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти топширилган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, журналистга нисбатан барча тергов ва суриштирувлар тугатилгани, суд иши ҳам якунлангани, энди унга оид Ўзбекистон ичида ва хорижга чиқиш билан боғлиқ ҳар қандай чекловлар бекор қилинган. 

Бобомурод Абдуллаев тарихи

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал журналистнинг ўзи «Facebook»даги саҳифаси орқали президент Шавкат Мирзиёев унга барча қулайликларга эга уч хонали уй совға қилганини билдирганди.

Бобомурод Абдуллаев илк бора «Усмон Ҳақназаров» номи остида мақолалар ёзишда айбланиб қўлга олинган, 2018 йил май ойида озодликка чиқарилганди.

Лекин шу йил ёзда Бишкекда таҳсил олишда бўлиб турган Абдуллаев бу сафар «Қора Мерган» номи остида мақолалар ёзишда гумонланиб, Ўзбекистонга келтирилди.

Журналистнинг онаси президентга видеомурожаат йўллагач, ундан тилхат олиниб, озод этилган. 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР