» » Тонировканинг нархи бўйича ижтимоий тармоқларда масъулларга мурожаат билан чиқишди

Тонировканинг нархи бўйича ижтимоий тармоқларда масъулларга мурожаат билан чиқишди

Тонировка ҳақида ҳали расмий қарор чиқмаган экан, демак, бизнинг фикримизни ҳам тинглаб кўриш имкониятингиз бор.

Чунки қабул қилмоқчи бўлган қарорингизни вақт тиғизлиги нуқтаи назаридан барибир умумхалқ муҳокамасига қўймаслигингиз аниқ. Биз ҳам муҳокамага қўйиб, яна вақт чўзилишини истамаймиз, ўзи шундоқ ҳам жазирама кунларнинг кўпи кетиб ози қолди.

Қуйидаги фикрларни тонировка ҳақидаги кечаги постимга қолдирилган 120 дан ортиқ изоҳларнинг умумлашмаси деб қабул қилинг.

Биринчидан, ижтимоий тармоқларда резонанс келтириб чиқараётган мавзуларда Ҳукумат қарорларига ўзгариш киритилаётганини қадрлаймиз. Бизни эшитаётганингиз учун раҳмат айтамиз. Тўғри, ҳозирча бунақа реакция прописка, снос каби оғриқли мавзуларда кузатилмаяпти. Аммо шунисига ҳам шукр, ҳар ҳолда йўқдан кўра яхши.

Иккинчидан, аввало ўзингиз учун аниқлаб олинг, тонировкага рухсат беришдан мақсад халққа енгиллик беришми ёки халқнинг ҳисобидан пул ишлаш? Бу энг муҳим масала.

Агар мақсад шунчаки халқдан пул ишлаш бўлса, унда нархни сал инсоф билан белгиланглар.

Агар мақсад халққа енгиллик яратиш бўлса, унда тонировкани текин қилиш керак. Қуёшдан сақланиш – бу дабдада эмас, бу ҳаётий эҳтиёж. Ўша ҳаётий эҳтиёжни халқ пулга сотиб олмаслиги керак.

Машина ўзиники, ойна ўзиники, қуёш нури табиатники, нега бунинг учун Ҳукуматга 2-3 млн сўм тўлаш керак?

Учинчидан, тўғри, ҳозир текин қилишни сўраш деярли бефойда, барибир халқ учун бепул қилмайсиз (балки кейинроқ бўлар, лекин ҳозир бўлмаслиги деярли аниқ). Унда келинг, нарх ҳақида гаплашамиз.

Ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, аввало халқ манфаати учун бўлиши керак. Жамоатчиликни тинчитиш учун номига ўзгариш қилиш керакмас.

Халқ тонировка нархи қимматлигидан норози эди. 18 млн сўм жуда қиммат. Аммо сиз таклиф қилаётган 2-3 млн сўм ҳам арзон эмас (сўровномага қаранг).

Ҳа, тўғри, ушбу ўзгариш киритилса газеталар, ТВ, радиолар «халққа енгиллик бериш мақсадида тонировка нархи 9 баробарга арзонлашди, бу эса мамлакатимизда олиб борилаётган (уёғини ўзингиз давом эттиринг)... » деган гаплар билан тўлади.

Аммо статистика бўйича ўртача ойлиги 1,5 млн сўм бўлган аҳолига 1 йил учун 2-3 млн сўм белгилаш ҳам нотўғри. Кўпчиликда бу нархга тонировка ўрнатиш имконияти бор, бу ҳам рост. Аммо бу табақаланишни бутунлай йўқотмайди. Ижарага машина ҳайдаб, ҳар куни кўчада киракашлик қиладиган оддий аҳоли учун бу тўлов имконсиз, улар яна жазирамада қоврилишда давом этаверади.

Тўртинчидан, шу суммани 2-3 млн сўм эмас, 400-500 минг сўм қилиб қўйсангиз, Сиздан нима кетади, айтингчи? Ҳукумат нима йўқотади? Ахир тонировка учун Ҳукумат ҳеч қанақа харажат қилмаяпти-ку.

Ҳаводан пул қиляпсизлар, шу фойдани инсоф билан қилса бўлмайдими? Боз устига тонировкадан тушган пуллар давлат бюджетига эмас, ИИВнинг ўзини жамғармасига тушади-ку. Сал мантиқни ишлатинглар, илтимос.

Бешинчидан, агар барибир шу нархда қолмоқчи бўлсангиз, унда 2 та таклиф бор:

1) белгиланган суммани ойма-ой бўлиб тўлаш имкониятини бериш керак;
2) кимдадир тонировкага асосан апрель-сентябрь ойларида эҳтиёж бўлади. Шу сабабли 6 ойлик тариф ҳам қўшиш керак. Бу таклиф этилаётган нархни 2 бараварга арзонлаштиради.

Олтинчидан, қабул қилинаётган қарорда орқа эшикларга парда масаласига оид низога ҳам ечим бериладими?

Парда ўрнатиш текин, боз устига қулай. Исталган пайти кўтариб, исталган пайти тушириш мумкин, тонировкада унақамас. Шу сабабли парда масаласига ҳам узил-кесил ечим керак.

Бир нарсани унутманг, биз парда масаласида Ҳукуматдан ортиқча нарса талаб қилмаяпмиз, шунчаки қонунларда белгиланган рухсатни мардларча тан олишларини сўраяпмиз холос. «Шум бола» фильмида айтадику, “Ҳалол ишлаб топган ҳаққини сўраяпти, бой” деб.

Манба: xushnudbek.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:07
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади
12:56
Одам савдоси: сотилган тақдирлар
09:46
“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?
09:37
Энди “Бўри”га ким овоз беради?
09:29
Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди
09:27
Суперлиганинг 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
09:26
Нурмат Отабеков: «Бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»
09:25
Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
09:23
Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда
09:22
Йўловчи ташиш тақиқланганини айтиб тамагирлик қилиб юрган шахс ушланди
09:21
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
09:20
Қувайтнинг янги амири маълум бўлди: мамлакатда 40 кун мотам
09:19
1-курс талабалари ўқишни қачондан бошлаши маълум бўлди
09:18
Абдулла Арипов Тожикистондаги «Артел» қўшма корхонасини бориб кўрди
17:16
Tesla иккита янги бюджет автомобил моделини чиқаради
17:15
Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР