» » Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди – ИИВ

Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди – ИИВ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда турли диний адоватни қўзғатиш ва диндорлар орасида муросасизликни келтириб чиқаришни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда, дейилади ИИВ расмий маълумотида.

Хусусан, жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини «атеист», деб таништириб, у томонидан динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби – Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, мазкур шахс Мингбулоқ туманидан бўлган Шерзод Турдиев эмаслиги аниқланди.

Ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига жалб қилинди.

Текширув натижасига кўра, мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Жиноят иши бўйича тергов натижасига кўра, қўшимча маълумот бериб борилади.

«Шу ўринда, фуқароларимиздан юртимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик каби азалий анъаналаримизга кундалик ҳаётимизда амал қилишларини ҳамда муқаддас динимизни оёқ-ости қилиб, аҳоли орасида ихтилофлар келтириб чиқаришга бўлган уринишлар учун қонунда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз», дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳолатга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз муносабатини билдирганди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР