Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради

Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг отаси Олимжон Aҳмедов вафот этди.

«Дарё» хабарига кўра, Олимжон Аҳмедов 31 октябрь, шанба куни 65 ёшида вафот этган.

У узоқ йиллар мобайнида «Наманган автотеххизмат» корхонасида меҳнат қилиб, шу ердан нафақага чиққан. Оилада 4 ўғил, бир қизни тарбиялаб, эл-юрт хизматига камарбаста фарзандлар этиб вояга етказган.

Олимжон Aҳмедовнинг икки нафар ўғли – Одил Аҳмедов ва Азим Аҳмедов юртимизда таниқли футболчилар ҳисобланишса, уларнинг акаси Ёқуб Аҳмедов кино соҳаси вакилидир.