Эшакни “Spark”га боғлаб шаҳар "айлантирган" шахс қўлга олинди

Эшакни “Spark”га боғлаб шаҳар "айлантирган" шахс қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳайдовчи эшакни “Spark”га  боғлаб, жониворни азоблаб судраб кетаётгани ҳақидаги видео тарқалди.

Ушбу ҳолатни ён-атрофда транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчилар кўриб қолган ва суратга олган. Воқеага гувоҳ бўлганлардан бири телефон камерасига тасвирга олинган видеони ижтимоий тармоққа жойлади.

Тармоқ кузатувчиси бўлган аёл бу видеони “Меҳр ва оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш жамияти нодавлат ташкилотига юборди.

ННТ эса бу аянчли ҳолат бўйича суриштирув олиб боришни сўраб, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилди. Шу тариқа ИИББ ходимлари ҳам бу зўравонлик ҳолатига эътибор қаратишди.

Жониворларга нисбатан жоҳиллик билан муносабатда бўлиш ҳолатларида айбдорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Қолаверса, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”да ҳам бунга нисбатан муайян жавобгарлик белгиланган.

Ҳозирда жониворга азоб берган ҳайдовчининг шахси аниқланган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter