Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат...
Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув...
Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев...
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия...
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ...
2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси...
Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил...
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик...
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини...
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...

Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...

22 ноя 2020, 12:30, Admin
0 комментариев    764 Кўрилган

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида  сенатор Абдураҳим Иркаевнинг айрим мулоҳазаларини Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова унчалик «ҳазм» қилмади.

Маданий мерос объектларининг муҳофазаси қилиш, уларга дахл қилган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласида гапирган сенатор Қашқадарё вилоятидаги маданий ёдгорликларнинг аҳволига тўхталиб ўтди. Унга кўра, вилоятнинг Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Чироқчи туманидаги ёдгорликларда тупроқ ишлари натижасида тахминан 22 миллиард зарар кўрилган. Шаҳрисабздаги моддий-маданий мерос объектларда жами 77 та, Яккабоғда 17 та ноқонуний уй-жойлар қурилган.

Шу ва шу каби оғриқли ҳолатларни тилга оларкан, сенатор, маданий объектларнинг  муҳофазаси ўз ҳолига ташлаб қўйилганини айтиб, «Прокуратура органларининг хаёлига бу масала келадими ёки тепалик-да, деб қўядими?» дея савол ташлайди.

Бунга жавобан Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова «прокурорлар лайлак ҳайдаб юргани йўқ»мазмуни ва оҳангида гапириб, қуйида рақамлар тилга олди: «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун ижроси устидан прокурорлик назорати ўрнатилган. Режавий дастурларга асосан тадбирлар ўтказиляпти, натижада аниқланган қонун бузилиш ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга қаратилган прокурорлик таъсир чоралари кўриляпти. Масалан, шу йилнинг ўзида 45 та ноқонуний ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга протестлар келтирилган. Қонун бузилиши ҳолатларига олиб келган сабаб ва шароитларни йўқотишга қаратилган 106 та тақдимнома киритилган, 31 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди».

Шунингдек, бош прокурор ўринбосари жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг оқибати билан эмас, балки олдини олиш билан кўпроқ шуғулланиш кераклиги, республикада 8 мингга яқин маданий мерос объектлари бўлса, Маданият вазирлиги ҳузуридаги департамент уларни назорати қилиши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳужжатлар тақдим этиши лозимлигини таъкидлаган.

«У ерда республика бўйича 60 нафар ходим ишлаётган бўлса, ҳар бирига 133 та объект юкламаси тўғри келади. Бизнинг ҳам юрагимиз қон бўлади, ўша моддий-маданий мерос объектлари йўқ бўлиб қоляпти, кимдир уларга ер ажратяпти, бу ҳолатлар 20-30 йил аввал бўлган, жиноят иши қўзғатишнинг ҳар қандай муддати ўтиб кетган. Миллий қонунчиликка ҳам эътибор беришимиз керак», — дейди адлия катта маслаҳатчиси С. Ортиқова.

Сенат раиси Танзила Норбоева эса мавзу юзасидан фикр билдириб, прокуратура ҳамма жойга бориб назорат қилишининг имкони йўқлиги, бунда жамоатчилик назорати ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги мутассадди идораларнинг ходимлари кўпроқ масъул эканлигини  қайд этди.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив